ADOLAT 24

Рўзадормисиз?

Бир неча йигит рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишди. Йигитлардан бири ҳайрон бўлиб сўради:

– Ие, отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон жавоб берди:

– Нега? Албатта, рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.

Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишди.

– Ростданми, отахон?

Отахон деди:

– Кимсага ёмон назар ташламайман.

 Бировни мазах қилмайман.

Инсонларни ғийбат қилмайман.

Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,

Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,

Бировнинг молига кўз олайтирмайман.

Лекин… минг афсуски касалим бор… Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:

– Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?

Сукутдан кейин йигитлардан бири хижолатдан бошини эгиб, паст овозда жавоб қайтарди:

– Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос…

Азиз қадрдоним! Сиз рўзадормисиз?

Tegishli xabarlar

ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИ САҲИСОБ ҚИЛИНДИ

admin

ЭКОЛОГИК  хавф: огоҳ бўлайлик

admin

Тиббий хизмат тезкорлиги янада оширилади

admin