Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, гиёҳвандлик ва бошқа зарарли иллатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари изчил давом эттирилмоқда. “Адолат” СДП Қумқўрғон туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги тадбир айни шу масалаларга бағишланди.
“Гиёҳвандликка қарши кураш – соғлом жамият пойдевори” мавзусида ўтказилган тадбирда партия фаоллари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳамда педагоглар иштирок этди.
Бунда гиёҳвандликнинг инсон ҳаёти, саломатлиги, оилавий муносабатларга, жамият тараққиётига кўрсатадиган салбий таъсири юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, гиёҳвандлик нафақат бир инсоннинг ҳаётига, балки бутун оиланинг тинчлиги ва фаровонлигига рахна соладиган оғир ижтимоий муаммодир. Унинг олдини олиш эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки тиббиёт ходимларининг эмас, балки бутун жамиятнинг, хусусан, таълим муассасалари, маҳалла, ота-оналар ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифадир.
Айниқса, мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритувчи педагогларнинг масъулиятига алоҳида урғу берилди. Чунки фарзанд тарбиясининг илк босқичида шаклланган ижобий муҳит, соғлом ҳаёт тарзига бўлган муносабат ва тўғри қадриятлар келажакда баркамол авлодни тарбиялашнинг энг муҳим омили экани таъкидланди.
Қайд этилганидек, гиёҳвандлик инсоният олдида турган энг хавфли ижтимоий муаммо. Шу боис “Адолат” СДП томонидан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида профилактик тарғибот ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақсад фақатгина гиёҳвандликнинг зарари ҳақида гапириш эмас, балки ҳар бир фуқаро ҳаётга масъулият билан қараш, ўз саломатлигига эътиборли бўлиш ва соғлом турмуш тарзини ҳаётининг мезонига айлантиришига эришишдир. Айнан бундай ғояларни ўзида жамлаган “Ҳаётни танла” акцияси ёшлар тақдирига дахлдорлик ҳисси билан қарашга ундайди.
Тадбир иштирокчилари муҳокама қилинган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
“Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати
