ADOLAT 24

Ҳаётим унинг бағрида тобланди

Ўтган давр мобайнида партия тарафдорлари сони сезиларли даражада ортди. Хусусан, Жиззах вилоятида партия ғоя ва мақсадларини, лойиҳаларини жойларда кенг тарғиб этиш, аҳолининг турли қатламларига чуқурроқ кириб бориш, халқ орасида танилувчанлигини оширишда партия фаоллари самарали меҳнат қилиб келишяпти.

Жиззах вилоят юридик техникумида таҳсил олган кезларим, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан техникумимизда ўтказилган кўплаб тадбирлар, танловлар, мусобақаларда иштирок этиб, партия фаолиятига бўлган қизиқишим хайрихоҳликка айланган ва партия аъзоси бўлишга аҳд қилганман. “Адолат” партияси мақсад ва вазифалари билан яқиндан танишиб, бу менинг партиям эканига амин бўлганман. Айниқса, партиянинг ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданият, соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга қаратилган ишлари устувор вазифалардан бири эканлиги мени руҳлантирган. 

“Адолат” СДП бугунгача эришган ютуқларим учун пойдевор вазифасини ўтаган десам, адашмайман. Аввал «Истеъдод клуби», сўнг­ра “Ёшлар қаноти” фаоли бўлганман. Жумладан, партия томонидан анъанага кўра ҳар йили ўтказиб келинадиган “Конституция билимдони” кўрик-танловининг 2018 йилги Республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаганман. Мазкур танлов партиянинг ёшлар иштирокидаги энг қизиқарли тадбири ва масъулиятли беллашуви саналади. Бу танлов сиёсий соҳадаги билимларимизни, Бош қомусимиз, ҳуқуқий ислоҳотлар борасидаги тушунчаларимизни, сиёсий партиялар фаолияти мамлакат ҳаётида қандай ўрин тутиши ҳақидаги қарашларимизни ҳар томонлама адолатли синовдан ўтказади. Танловда “Адолат мактаби” лойиҳам билан иштирок этиб, ҳайъат аъзоларининг эътирофига сазовор бўлганман. Қолаверса, бу танлов менга нафақат сиёсий-ҳуқуқий билимларимни мустаҳкамлашга, балки янги дўстлар орттиришимга, ҳаётимда янги саҳифа очилишига ҳам имкон берди. 

Хусусан, “Адолат мактаби” лойиҳамни партиянинг “Истеъдод клуби” ҳамда “Ёшлар қаноти” фаоллари билан биргаликда амалга оширганмиз. Лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиб, унинг асосий мақсади ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшлардаги лидерлик қобилиятини юзага чиқариш ҳамда ёшларни ахборот хуружидан ҳимоя қилиш, шунинг­дек, партиянинг танилувчанлигига ҳисса қўшиш, ташкил этилган “Истеъдод клуби” фаолиятини янада такомиллаштиришдан иборат бўлган.  

Партия фаолиятига қизиқишим сабаб, 2019 йилда партиянинг вилоят кенгашига мутахассис бўлиб ишга кирганман. Иш фаолиятим давомида ёшлар билан боғлиқ бир қанча лойиҳаларни амалга оширдим. Хусусан, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, спорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйинлари ва бошқа бир қанча тадбирлар ташкил этишда фаол иштирок этганман. 

Ҳозирги кунда Жиззах вилоят адлия бошқармасида ишлаб келмоқдаман. Партияда олган билимларимни бугунги иш фаолиятимда қўллаб келмоқдаман. Бунинг учун партиядаги устозларимга ташаккур айтаман. 

Партиянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва мавқеини янада юксалтириш, янги-янги ғоялар, таклиф ва ташаббуслар билан электорат сафини кенгайтиришига биз ёшлар биргаликда бор куч-ғайратимизни сафарбар қиламиз!

Шарофат Қаршибоева,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” раиси

Tegishli xabarlar

Олималарнинг экспертлар гуруҳи кенгаядиган бўлди

Кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ривожи учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда

Боболаримизнинг илмий мероси — қардош халқни ҳам баҳраманд этмоқда