Менга партиянинг мақсад ва вазифалари ҳамда номи “Адолат” деб номланганлиги маъқул келиб, шу партияга ташкил топган кундан аъзо бўлганман. Кейинчалик, 1995 йил 14 апрелда “Адолат” СДПнинг Тошкент вилоят кенгаши ташкил топиб, унга Турғунбой Мадиёров котиб этиб сайланган. Ўша пайтдан бошлаб мен ҳам “Адолат” СДПнинг Бекобод шаҳар кенгаши биринчи котиби лавозимида ўриндошлик асосида ишлай бошладим.
Кейинроқ партиянинг вилоят кенгашида Тошкент вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбари, моҳир ташкилотчи, сиёсий жиҳатдан етук, ўта маданиятли ва маънавиятли инсон Турғун Иргашев биринчи котиб лавозимида ишлади. Унинг раҳбарлигида жуда кўп ишларни амалга оширдик. Вилоят ва туманларда ўз депутатлик ўринларимизга эга бўлдик, партия аъзолари сафини кенгайтирдик, кўплаб хайрихоҳларга эга бўлдик. Шунинг баробарида партиянинг нуфузи нафақат вилоятда, балки Республикада ошишига ҳисса қўшдик.
Партия вилоят кенгашида Маҳмуд ака Мўйдинов Турғун Иргашев билан партия ишларини юритарди. Биз улардан иш жараёнида кўп нарсаларни ўрганардик ва партиямиз ўз ўрнига эга бўлиши учун сидқидилдан хизмат қилар эдик.
1996 йил 8 ноябрь куни – навбатдан ташқари Пленумда партия Сиёсий Кенгашнинг биринчи котиби этиб Турғунпўлат Даминов сайланди. Кўп йиғилиш ва конференцияларимиз Турғунпўлат Даминов томонидан у ректорлик қилган Тошкент давлат тиббиёт олийгоҳининг катта мажлислар залида бўлиб ўтарди. Турғунпўлат ака ниҳоятда билимли, маданиятли ва маънавияти юксак инсон эди. Ҳар бир йиғилишни юқори савияда олиб борарди. У киши бошқа лавозимда ишлаётганлигимиз ва партия иши бизга қўшимча жамоатчилик асосида юклатилганлиги, маош масаласи айтарли даражада бўлмаганлиги учун мотивация бериш йўли билан бизни ишлашга, партияга аъзолар сафини кенгайтириш, хайрихоҳларни кўпайтириш йўлида тарғибот масаласининг қўл келишини алоҳида таъкидлар эди.
1995 йилдан 2012 йилга қадар “Адолат” СДП Бекобод шаҳар кенгашини бошқарганман. 2006 йилда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашида ишлаганман. Бу пайтда Сиёсий Кенгаш раиси Дилором Тошмухаммедова эди. Ундан ташқари Исмоил Саифназаров, Наримон Умаров, Баҳром Абдухалимов ва Робахон Махмудоваларнинг сиёсий жараёнлардаги, айниқса, сайлов ва референдумлардаги фаолиятлари бизни янада чиниқтирди, улардан кўп нарса ўргандик.
Орадан йиллар ўтган сари партиямизга аъзо бўлишни истаган фуқароларнинг сони ошиб, партиямиз сафи янада кенгайди. Бекобод шаҳридаги маҳаллий сайловларда партиямиз номзодлари фаол иштирок этдилар ва сайлов жараёнида муваффақиятларга эришилди. Биз партиянинг нуфузини юксалтириш, жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш ва фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишда ўз ҳиссамизни қўшиш учун фаол ҳаракат қилдик.
2019 йилги сайловлардан сўнг партиямиз ўз позициясини янада мустаҳкамлади. Биз фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, адолатни таъминлаш ва ижтимоий барқарорликни сақлаш мақсадида фаолиятимизни давом эттирдик. Партия аъзоларининг фаолияти ва жамоатчилик билан алоқа ўрнатишдаги муваффақиятларимиз партиянинг нуфузини оширишга хизмат қилди.
Келажакда ҳам биз партиямиз мақсадларини амалга ошириш, жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш ва фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш учун фаол ҳаракат қилишда давом этамиз. Партиямиз аъзоларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, жамоавий ишлаш ва сардорлик қобилиятлари орқали ўз мақсадларимизга эришамиз.
Аниқ мақсадларимиз, бирдамлигимиз ва фидокорлигимиз билан биз партиямизга ва халқимизга хизмат қилишда давом этамиз. “Адолат” СДПнинг келажаги биздан, унинг аъзоларидан, уларнинг фаолияти ва интилишларидан келиб чиқади. Биз биргаликда адолат ва тенгликни таъминлаш учун курашишда давом этамиз.
