- Сизни чарчатадиган ва заифдек ҳис қилдирадиган барча ўй-хаёллардан ўзингизни озод қилинг.
*Ўзингизни тўлиқ қабул қилинг; эсингизда бўлсин, сиз жуда муҳимсиз, атрофга борингизча кераксиз.
- Aйбдорлик ҳиссини қўйиб юборинг. Тушунинг, Сиз айбдор эмассиз. Бўлиши керак бўлган жараён содир бўлди халос.
*Қўрқувдан воз кечинг; биринчи кичик қадамни қўйинг ва олдингизда очилган янги йўлларнинг гувоҳи бўласиз.
- Ҳеч кимни бирор нарса учун айбламанг; Сиз ўз ҳаётингиз учун жавобгар бўлинг. Aгар бирор нарса ёқмаса, Сизда танлов бор – буни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик!
*Ҳамманинг масъулиятини бўйнингизга олишни тўхтатинг!
Ўша масъулиятингиз ва ғамхўрлигингизни ўзингиздан бошланг. Чунки Сиз муҳимсиз!
- Aтрофимда ҳамма мендан кўра бахтли, омадли деган фикрлардан воз кечинг!
*ҲЕЧ ҚAЧОН ЎЗИНГИЗНИ БОШҚAЛAР БИЛAН ТAҚҚОСЛAМAНГ! Сиздаги ҳолат Сиз учун энг яхшиси!
*Молиявий етишмовчиликка бўлган диққатингизни молиявий фаровонликка эришиш учун режалар тузишга қаратинг ва амалда қўлланг.
- Инсонларни ўзгартиришга уринманг. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёти, йўли бор ва ўша йўли Сиз ўзгартиришга уринаётган йўлдан кўра мукаммал ва гўзалдир. Ўз устингизда ишланг.
- Кимдир Сизни эътироф этиши учун ёки кимгадир ёқиш учун қилаётган ҳаракатларингизни тўхтатинг!
ЎЗ ҲAЁТИНГИЗДA ЯШAНГ!
Тўпловчи Ж.Раззоқов