ADOLAT 24

So‘z Qurultoy ishtirokchilariga

Дилором Тошмуҳаммедова,

Олий Мажлис Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари:

– Бугунги кунда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш, давлат бошқарувига уларни кенгроқ жалб қилиш, мамлакатнинг сиёсий бошқаруви соҳасида уларнинг фаоллигини янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Қувонарлиси, ушбу эзгу ислоҳотларда партиямизнинг 2019 йилдаги Сайловолди дастурида илгари сурилган кўплаб ғоя ва ташаббусларнинг ҳаётий ифодасини кўрмоқдамиз. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, бугун аёл-қизларимизга бўлган эътиборнинг юксак даражага кўтарилаётгани бизнинг энг катта ютуқларимиздан биридир, деб айта оламан. Бугунги кунда партиямиз аъзолари 1 миллион 100 минг нафардан ортиқни ташкил этаётган бўлса, улардан 52 фоизи хотин-қизлардир. 

Партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларининг 62 фоизи, партиямиз аъзоси бўлган сенаторларнинг эса 33 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Хотин-қизларимизни давлат ва жамият ҳаётида пассив кузатувчи эмас, фаол иштирокчи, ташаббускорга айлантириш, уларнинг орзу-истаклари, қобилиятини юзага чиқариш, давлат ҳокимияти ва вакиллик органларида аёл-қизларимиз улушини кўпайтириш, уларни турли зўравонлик ҳамда салбий иллатлар таъсиридан ҳимоя қилиб, жамият ва оиладаги мақомини ошириш “Адолат” партиясининг энг устувор мақсадларидан бўлиб келган. Қувонарлиси, бу борадаги ҳаракатлар бўйича муҳим таклиф ва ташаббуслар 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида ҳам акс этяпти.

Масалан, дастурдаги хотин-қизлар ва болаларнинг ҳаёти, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида уйсизлар, шунингдек, жинсий зўравонлик қурбони бўлган ёки уйда зўравонликни бошдан кечирган хотин-қизлар ва болалар учун бош­пана – “шелтер”лар очиш ташаббусини эътироф этмоқчиман. Партия бу ўринда уларда зўравонликка учраганларга то вазият ўнглангунга қадар таълим бериш, зарур тиббий, психологик ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш бўйича чоралар кўришни илгари сурмоқда. Албатта, бу ташаббус биринчи галда зўравонликка учраган, турли хил тазйиқлар қурбонига айланган хотин-қизларни ижтимоий мослаштириш орқали жамият тараққиётига дахлдорлигини оширади. Аёл фаол бўлса, ҳар томонлама қўллаб-қувватланса, ютуқларга эришиши аниқ. Шу жиҳатдан бундай ташаббус­ларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Гавҳар Алимова,

Қаттақўрғон шаҳар ҳокими,

Олий Мажлис Сенати аъзоси:

– Партиянинг келгуси беш йилликка мўлжалланган ушбу муҳим стратегик ҳужжатида қатор жиддий масалалар, кўплаб соҳалар ривожи учун истиқболли режалар қамраб олинган. Мисол учун, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида ҳам кўплаб амалий натижаларга эришиш мақсад қилинган. Жумладан, партия уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шароитларини янада кенгайтириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатни олиб боради.

Тақдим этилаётган Сайловолди дастурида оила инс­титутининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофазасини кучайтириш мақсадида “Оналик, оталик ва болаликнинг давлат муҳофазаси тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда. Бунда ФҲДЁ органларига никоҳланувчиларнинг яқин қариндошлик алоқаларини текшириш ҳуқуқини бериш, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ қурган фуқароларга ва расмийлаштирган масъулларга нисбатан жазо чораларини белгилаш назарда тутиляпти.

Қолаверса, оилавий ажримларнинг асосий сабабларидан бири ёшларнинг турмушга тайёр эмаслигини инобатга олиб, оила қураётган барча йигит ва қизлар учун уларни ижтимоий, психологик, моддий ва ҳуқуқий тарафдан турмушга тайёрлайдиган “Ёш оила” платформасини йўлга қўйиш, вояга етмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазоларни кескин кучайтириш, 14 ёшга етмаганларга нисбатан жиноят содир этган жиноятчиларга нисбатан умрбод қамоқ жазосини қўллаш акс этяпти. Сайловолди дастури хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларининг аниқ кўрсатилганлиги, мақсадларга эришишнинг муайян механизмлари акс этганлиги билан ажралиб туради.

Олдимизда турган муҳим масала – Сайловолди дас­турини оддий ва содда тилда халқимиз онгу-шуурига етказишдир. Ўйлаймизки, сайловолди ташвиқоти вақтида бу каби юксак ғояларни юқори савияда, маҳорат билан сайловчиларга етказиб, партиямизнинг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишини таъминлаймиз.

Садриддин Туробжонов,

Тошкент давлат техника университети ректори, академик:

 – Қурултой кун тартибидан ўрин олган муҳим масала – жорий сайловларда депутатликка партиядан кўрсатиладиган номзодлар юзасидан муҳим маълумот ва кўрсатмалар очиқланди. Қайд этилганидек, “Адолат” социал-демократик партияси бўлажак сайловларда номзодларни кўрсатишда бир қатор муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратган. Бизнинг мақсадимиз парламентга, маҳаллий кенгашларга халқ манфаатларини тўлақонли ҳимоя қила оладиган, жонкуяр, олдига қўйилган вазифани ортиғи билан адо этишга бел боғлай оладиган, фидойи, халқпарвар, эл орасида обрўга эга бўлган, билдирилган ишончга, вазифасига масъулиятли ва адолатпарвар шахс­ларни тавсия қилишдир.

Шу билан бирга, бизнинг номзодларимиз сайловчилар манфаатларини ҳимоя қиладиган, ҳалол, юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган, қолаверса, мутлақо янгича фикрлайдиган ҳамда киришган ҳар бир ишида натижадор бўлган, масъулиятли инсонлар бўлишлари шарт. Ана шу мезонлар партиямизнинг номзодларни танлашдаги устуворликларини белгилайди.

Биринчидан, номзодларнинг профессионал малакалари ва тажрибаси жуда муҳим. Ҳар бир номзоднинг ўз соҳасида етакчи ва жамият олдида турган муаммоларни атрофлича тушуниб, уларни ҳал этишда амалий кўникмаларга эгалигига ишонч ҳосил қилиш керак. Бу парламентдаги вакилларимиз орқали халқ манфаатларини самарали ҳимоя қилиш имконини беради.

Иккинчидан, номзодларнинг шахсий ва ахлоқий сифатлари катта аҳамиятга эга. “Адолат” социал-демократик партияси фақат адолатлилик, ҳалоллик ва масъулиятлилик принципларига амал қиладиган шахсларни танлади. Номзодларимизнинг халқ ишончига муносиб эканлигини, уларнинг юксак ахлоқий қадриятларга содиқлигини ва фуқароларга сидқидилдан хизмат қилишга тайёр эканлигини аниқлаш жараёни бирмунча баҳсли кечди. 

Учинчидан, номзодларни танлашда жамиятнинг турли қатламларнинг манфаатларини ифода эта оладиган шахсларга эътибор қаратилди. Фуқароларнинг турли ижтимоий ва касбий гуруҳлари вакилларини қамраб оладиган, уларнинг овози бўлиб, парламентдаги муҳокамаларда фаол иштирок этишга қодир номзодларни кўрсатиш диққат марказимизда бўлди. Бу бизнинг кенг жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилишга бўлган садоқатимизни намоён этади.

Шунингдек, ёшлар ва аёллар каби жамиятнинг муҳим қатламларига алоҳида эътибор қаратилди. Ёшларнинг янги ғоялари ва аёлларимизнинг қатъияти, ҳаётий тажрибасини парламентда акс эттиришни мақсад қилганмиз. Бу орқали жамиятда тенглик ва бирдамликни таъминлашга интиламиз.

Мухтасар айтганда, биз парламентда, маҳаллий кенгашларда халқнинг чинакам фидойи вакилларини кўришни истаймиз. Бугун бизга тақдим этилган номзодларга қараб, сафимизда бундай фидойи инсонлар кўплигига яна бир бор ишонч ҳосил қиляпмиз.

Беҳзод ТЎХТАМУРОДОВ,

Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази директорининг илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси:

– Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури лойиҳасида ёшларга алоҳида эътибор қаратилгани мени мамнун этди. Зеро, ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиё­сатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу жараёнларда “Адолат” СДП ҳам фаол бўлиб, ҳисобот даврида ёшларимиз учун кўплаб самарали лойиҳаларни амалга оширди, учрашувларда партиямизнинг ғоялари ва мақсадлари ҳақида кенг тушунчалар берилди. Натижада 2019 йилда партия аъзоларининг 37 фоизини ёшлар ташкил қилган бўлса, бугунга келиб умумий аъзоларнинг 39 фоизини ёшлар ташкил қилмоқда. Умуман олганда, партиямиз томонидан ўтган 5 йил давомида халқимиз ишончини оқлаш, ўз Сайловолди дастуридаги вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ишлаб чиққан халқчил лойиҳаларини амалга ошириши орқали партиядошларимиз сони кескин ортди.

Мамлакатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Айтиш жоизки, ёшларнинг партияга аъзолиги уларнинг сиёсий тафаккурини ўстирибгина қолмай, балки уларнинг сиёсий жараёнларда фаол бўлишини ҳам таъминлайди. Партиямиз сафида аъзоларнинг кўпайиши эса, жойларда партиямизнинг дастурий мақсад ва ғояларини ҳаётга татбиқ этишда, тарғиб қилишда туман ҳамда шаҳарлардаги ёш вакилларимизнинг фаоллиги ва ташаббускорлиги натижаси, албатта.

Шундай экан, бундан кейин ҳам ёшлар “Адолат” социал-демократик партиясининг янги Сайловолди дастурида белгиланган юксак мар­раларни эгаллашида ишончли ва фидойи куч бўлиб қолаверади.

Муҳаммаджон ВАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

– Партиямиз Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастуримиз лойиҳаси юзасидан маърузасини диққат билан тингладик. 

 Мени мамнун этган жиҳати шунда бўлдики, партия дастурида ижтимоий адолат, қонун устуворлиги ва барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, конституциявий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини мужассам этадиган ғоялар ҳар томонлама қўллаб-қувватланяпти. 

Шу ўринда бир жиҳат, “Адолат” СДП мазкур Сайловолди дас­турида ҳам тинчликсевар, прогрессив ташқи сиёсат, миллий манфаатлар устуворлиги йўналишида мамлакатимизнинг халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги роли ва ўрнини янада кучайтиришга устувор вазифа сифатида эътибор берди. Бу эса янги Ўзбекистоннинг ривожланган демок­ратик давлатлар сафига қўшилиш, мамлакатда хавфсизлик, барқарорлик ва дўстона қўшничилик алоқалари, хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларни такомиллаштиришини қўллаб-қувватлайди. 

Шунингдек, унда давлатимиз аъзо бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти каби бир қатор нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлидан бориш ҳам ўрин олган. Партия бу галги сайловларда социал давлат тарафдори сифатида қонунларни ижро этиш жараёнида уларга нисбатан ҳар қандай формал муносабатда бўлиш ва бунинг натижасида адолатга путур етказиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича доимий фаолиятни йўлга қўйишни илгари сурмоқда. 

Қолаверса, давлат даромадига ундириладиган барча тўловлар (жарималар, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий ундирувлар) вазирлик ва идоралар ғазнасига эмас, тўлалигича давлат бюджетига тушишини таъминлаш, давлат бюджети даромадлари ва харажатлари билан боғлиқ барча жараёнларни рақамлаштириш ва очиқлашни илгари сураётганимиз халқимиз хоҳиш-истакларининг уйғунлашганлигидан далолат беради, албатта. 

Бунинг учун ҳар бир ҳудудий кенгаш аъзоларининг ушбу Сайловолди дастурида белгиланган бир қатор вазифаларни амалиётга татбиқ қилишига, амалий ишларимиз билан халқимиз орасидаги нуфузимизни янада юксалтиришига аҳамият берилади.

Шу билан бирга бўлажак сайловларда партиямиз томонидан илгари сурилаётган Сайловолди дастурининг асосий ғоялари моҳияти билан таништириш мақсадида сайловчиларимиз орасида тарғибот-ташвиқот ишларини республикамизнинг барча ҳудудларида уюшқоқлик билан ўтказишимиз лозим. Бунинг учун барча ҳудудий партия ташкилотларимиз, электорат ва аъзоларимиздан сидқидилдан хизмат қилиш талаб этилади. 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Шоҳида ДАМАНОВА,

Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бош­қармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари:

 – Таълим соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотларнинг марказида, биринчи навбатда, сифатни ошириш ва халқимизнинг таълим даражасини янги босқичга олиб чиқиш масаласи туради. 

Барчамизга яхши маълум бўлганидек, таълим тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечими билан боғлиқ аниқ ва ўзгармас мақсадлар белгиланган. Бу, аввало, ўқув дастурлари ва методологияларининг янгиланишини, педагогик кадрларнинг малакасини оширишни, шунингдек, таълим муассасаларининг инфратузилмасини модернизация қилишни назарда тутади.

“Адолат” СДПнинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида таълим соҳасига оид таклиф ва ташаббуслар ҳар доимгидан ҳам мазмундор ва долзарб бўлган. Партия таълимга инвестицияни – келажакка инвестиция, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омил сифатида баҳолайди. Шу боис, партиямиз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш тарафдори экани таълим соҳасининг вакили сифатида мени қувонтирди. Шу нуқтаи назардан, “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури таълим тизимида ислоҳотларни амалга оширишда янги ва инновацион ёндашувларни таклиф этмоқда. 

Масалан, партия мактабларда ўқитилаётган “Технология” фани ўқувчиларнинг келажаги учун ўта муҳим аҳамият касб этишидан келиб чиқиб, ушбу фанни ўқитишни замон талаблари асосида йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур, деб ҳисоблайди. Шунинг­дек, сунъий интеллект асосида таълим тизимига “Ақлли мактаб” дас­турини жорий этишни устувор вазифалардан бири сифатида илгари суряпти. Эътиборлиси, умумтаълим мактаб­ларида ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида “Робототехника” фанини жорий этиш ташаббуси ҳам ҳар жиҳатдан аҳамиятлидир. 

Ўйлайманки, “Адолат” СДПнинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури орқали таълим соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотлар жамиятимизни янада тараққиётга эришишга, халқимизга янада сифатли таълим хизматларини кўрсатишга ва ёш авлодни ҳар томонлама ривож­ланишига имкон яратишга хизмат қилади. Партия ҳар бир ўқувчи, ҳар бир педагог ва ҳар бир таълим муассасаси учун яратган янги имкониятлар бизнинг келажакка бўлган ишончимиз, янги авлодга бўлган эътиборимиз ва умидимизнинг ифодаси эканини бош мақсад қилгани таълимнинг мамлакатимиз тараққиёти драйверига айланишида катта роль ўйнайди.

Шаҳноза Ғаниева,

Фарғона вилоят кенгаши раиси:

– Партиямизнинг янги Сайловолди дастурида болалар ҳуқуқлари ва уларнинг маданий камолотини юксалтириш йўлида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда. Ушбу ташаббуслар жамиятнинг барча қатламлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг билим ва маданият даражасини ошириш, шунинг­дек, жисмоний ва маънавий камолотини таъминлашга қаратилган.

Биринчидан, партиямиз ёшлар технопаркларини ташкил этиш ва мавжуд технопаркларни ривожлантиришни қўллаб-қувватламоқда. Бу ёшлар орасида инновацион фикрлашни ўстириш, уларнинг технологик имкониятларини оширишга қаратилган муҳим қадамдир. Технопарклар ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш учун зарур платформа яратади, бу эса келажакда мамлакатимизнинг иқтисодий ва технологик тараққиётига катта ҳисса қўшади.

Иккинчидан, партиямиз ёшларда китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳар бир шаҳар ва туман марказида намунали китоб дўконларини ташкил этиш, кўчма китоб павильонлари ва «библиобус»лар орқали қишлоқ ва овул аҳолисига кутубхона хизматларини ташкил этиш каби ташаббуслар, болалар ва ёшлар ўртасида китоб­га бўлган қизиқишни оширишга, уларнинг маданий ва маънавий камолотини таъминлашга хизмат қилади. Китобхонлик маданиятини ривожлантириш орқали ёшлар ўз билимларини оширишлари, фикрлаш кўникмаларини такомиллаштириш­лари мумкин бўлади.

Учинчидан, партиямиз болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни устувор вазифалардан бири сифатида белгилаган. Болалар жамғармасини ташкил этиш орқали алимент ва бошқа тўловларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. 

Болалар саломатлигини асраб-авайлаш ҳам партиямиз дастурида муҳим ўрин тутади. Болалар поликлиникалари ва ўсмирлар диспансерларини қайта ташкил этиш орқали болаларга кўрсатиладиган тиббий хизматларни яхшилаш, уларнинг соғлом ўсишини таъминлаш мақсадида замонавий ва самарали чора-тадбирларни илгари суряпмиз.

Қисқача айтганда, партиямиз болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий, жисмоний ва интеллектуал камолотини таъминлаш учун барча зарур ташаббусларни амалга оширишга тайёр. Ушбу ташаббуслар жамиятимизда барқарор ривожланишни таъминлашга ва келажак авлоднинг ҳар томонлама мукаммал ривожланишига хизмат қилади.

Сайловолди дастуримизнинг бундай жиҳатлари ҳаммамизни ягона ғоя ва мақсад йўлида бирлаштиради, деб ишонаман.

Мақсуд Қурбонбоев, 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати:

– Мамлакатимизда Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш жараёнига аралаш сайлов тизимининг жорий қилинганлиги, энг аввало, республикамизда фаолият олиб бораётган сиёсий партияларнинг янада самарали фаолият олиб боришига, парламент аъзоларининг тегишли партия олдидаги масъулияти ортишига хизмат қилади.

Эътиборли томони шундаки, партиямиз томонидан сайловчиларга таклиф этилаётган Сайловолди дастури халқчил тилда, содда ва тушунарли қилиб тайёрланган.

Айниқса, партия мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантиришни энг муҳим вазифалардан бири деб билиб, давлатнинг иқтисодий фаолияти натижасида юзага келган даромадни адолатли тақсимлашни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқишни таклиф этаётгани сайловчиларга манзур бўлишига ишонаман.

Бунда солиққа тортишнинг прогрессив ставкаларини ҳаётга жорий этиш ва шу орқали даромадлар тенгсизлигини камайтиришга эришиш, фуқароларнинг киберҳужумлар оқибатида моддий зарар кўриш ҳолатларининг олдини олиш бўйича банк муассасалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг масъулиятини ошириш назарда тутилмоқда. Шунингдек, дастурда сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда нарх-навони сунъий кўтаришга қаратилган хатти-ҳаракатлар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш масаласи ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари, барча соҳаларда қонун устуворлигига эришиш, коррупцияга йўл қўймаслик, кучли ижтимоий сиё­сат олиб бориш, жамоатчилик назоратини қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодиётда инновацион ғояларни жорий этиш ва муқобил энергетика тизимини барпо этиш каби ғоялар сайловчилар эътиборини тортиши шубҳасиз.

Шунингдек, аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқароларнинг уй-жойли бўлишига оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш партиянинг доимий диққат марказида бўлиб турибди ва бу янги Сайловолди дастурида ҳам алоҳида қайд этилган. Ҳақиқатан, уй-жойга муҳтож бўлган фуқароларга ўзлари танлаган ҳудуддан уй-жой қуриш ва сотиб олиш учун имтиёзлар ажратиш тизимини такомиллаштириш, бунда субсидия асосида уй сотган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш каби ташаббуслар бугунги кунимиз учун жуда долзарб ва муҳим, деб ҳисоблайман. 

Партиямиз Сайловолди дастурининг мақбул бўладиган яна бир жиҳати, унда жаҳон амалиётида кўп йиллар мобайнида синовдан ўтган ва тан олинган социал-демок­ратия ғоялари миллий менталитетимизга уйғунлаштирилганидир.

Tegishli xabarlar

САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (Бухоро вилояти)

admin

Ўзбекнинг ғурури сотилмайди Францияда дўппимизни 5000 еврога сотишимизни сўрашди

admin

Ўзбек санъати дурдоналари жаҳон кўргазмаларида: Лувр музейидан Жидда шаҳригача

admin