ADOLAT 24

Битирувчи учун кафолатланган биринчи иш жойи керак

Айни кунларда сиёсий партиялар ўзининг келгуси беш йилликда амалга оширадиган ишларини белгилаб олмоқда. Сайловолди дастурида кўзда тутилаётган вазифалар бевосита жамият ривожи ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятли. Шу маънода Ўзбекистон “Адолат” СДП қандай ғояларни илгари сурмоқда? 

“Адолатчилар”нинг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётган таклифлари эъти­борли. Биринчи навбатда, 2019 йилда қабул қилинган партия Сайловолди дастурида белгиланган, бироқ бажарилмай қолган айрим вазифалар қайта ижрога қаратилаётгани ўринли. Ўз ўрнида бугунги кун талабидан келиб чиқиб, ечимини кутаётган муаммолар илгари сурилмоқда. 

Ёшлар сиёсати олдимизда турган долзарб вазифалардан. Уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва иқтидорларини юзага чиқариш ҳамма вақт фаолиятимиз асосини ташкил этади. Бу борада сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ муаммолар ҳам йўқ эмас. Биргина олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масаласини олиб кўрайлик. Қўлида дипломи билан иш қидириб юрган йигит-қизлар йўқ дейсизми? Айрим иш берувчилар бўш иш ўрни бўлишига қарамай ёш кадрларга эшик очмаётгани ҳам сир эмас.

Тўғри, кейинги йилларда мамлакатимизда таълим тизимини тубдан ўзгартириш, уни халқаро стандартларга интег­рациялаш, меҳнат бозори талабига мос юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Малакали кадрлар тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Ёшларнинг олий таълим олишига катта шароитлар яратиб берилаётгани туфайли олий таълим муассасалари сони 2,5 баробарга ортиб, 200 тага етди. Олий таълимда рақобатни қўллаб-қувватлаш ва хусусий секторни жалб қилиш орқали қатор хорижий ҳамда нодавлат олийгоҳлар ташкил этилди. Натижада ҳар йили 200 мингдан зиёд ёшлар олий таълим муассасаларини тугатиб, меҳнат бозорига кириб кел­япти. Уларнинг бандлигини таъминлаш, мутахассислигидан келиб чиқиб иш ўринлари яратиш устувор вазифаларимиздан биридир.

Кўпчилик талабалар иқтисодиётнинг расмий секторида ўқишдан ташқари иш билан банд. Талабаларга иш топиш­лари учун қулай имконият яратиш мақсадида таълим муассасаларида “Карьера марказ”лари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу марказлар томонидан талабалар бандлигига кўмаклашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай, бу борада ҳали олдимизда қатор вазифалар турибди.

Мадаминжон Мадазимов,

«Адолат» СДП Андижон вилояти кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

Депутатларимизфаолиятидан: Мақсад— муаммоларга ечим топиш  (Андижон, Хоразм, Сирдарё вилоятлари мисолида)

admin

ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРЛАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИДАГИ НУТҚИ

admin

Маъруфжон ТЕШАБОЕВ, халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши депутати, 12-умумтаълим мактаби директори: «ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ!»

admin