ADOLAT 24

Технологик парк ёшлар марказига айланади

Мамлакатимизда ахборот технологиялари соҳаси жадал ривожланмоқда. Кейинги етти йилда юртимизда IT компаниялари сони 147 тадан 2 мингтага ошди. Уларда 30 минг нафар ходим юқори даромадли иш билан банд бўлиб, 70 минг нафардан зиёд ёшлар IT билан мустақил шуғулланмоқда.

Шаҳримизнинг бундан уч йил олдин кўримсиз, эски иморатлардан иборат бўлган ҳудудида умумий майдони 10 600 квадрат метр­дан иборат 17 қаватли муҳташам Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Қорақалпоғистон филиали қад кўтарди.

Президентимиз жорий йилнинг 19 август куни Қорақалпоғис­тон Республикасига ташрифи давомида мазкур замонавий IT паркида бўлиб, IТ парк резидентлари, ахборот технологиялари соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар билан мулоқот қилди. Ёшларнинг фикрларини тинглаб, таклифларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Масалан, аввал АҚШнинг Amazon компаниясида ишлаган қорақалпоғистонлик Бекназар Абдикамалов юртимизга қайтиб, ўзининг HUPO стартапига 4 миллион доллар сармоя жалб қилган. Давлатимиз раҳбари у билан суҳбатлашиб, ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Бинода UZINFOCOM марказининг филиали ҳам жойлашган. Марказ ёшларни Ustudy дас­тури орқали замонавий касбларга ўқитади ва малакаси оширилган кадрларни ўз соҳаси бўйича замонавий компанияларга ишга жойлайди. Давлат раҳбари юртимизнинг барча ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида шундай кўп қаватли бинолар қуриш зарурлигини таъкидлади.

– Уларда муҳит шундай бўлиши керакки, ёшлар ўзини эркин ҳис қилсин. Овқатланиш, дам олиш, спорт ва бошқа хизматлар мужассам бўлсин. Бинолар шаҳарлар марказида, ёшларга қулай жойда бўлгани маъқул, – деб таъкид­лади Юртбошимиз.

Ишонамизки, ўз ўрнида қорақалпоқ ёшлари билдирилган ишонч ва эътибордан мамнун ва миннатдор бўлиб, янги марралар ва янги ислоҳотлар даврида фаол иштирок этадилар.

Амангул ЕСЕМУРАТОВА,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси 

Кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

Зўравонликка нисбатан жазо чоралари оғирлаштирилмоқда

admin

“UzAuto Motors” га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди

admin

Тарих фалсафасида шахс талқини 

admin