ADOLAT 24

ИНСОН БАХТ-САОДАТИ САЛОМАТЛИКДА 

Мамлакат куч-қудрати ва тараққиётини белгиловчи асосий омиллардан бири, бу аҳоли саломатлиги. Айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифат-самарасини янада мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш бугуннинг долзарб вазифасидир.

Мана шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак Қорақалпоғистон Республикасида ўтган 2017-2024 йиллар оралиғида «Бир қадам тамойили билан» 74 та оилавий шифокорлар пункти, 81 та оилавий поликлиника ва 92 та МТР ташкил этилди.

Ихтисослаштирилган ҳудудий марказлар филиалларига 150 турдаги янги технологиялар олиб келинди ва шунинг ҳисобига йилига 4 500 нафар беморларнинг Тошкент ёки чет элга бормасдан тиббий жиҳатдан юқори технологик ёрдам олиш имконияти яратилди. 

Қувонарлиси, Тўрткўл, Қўнғирот ва Чимбой туманларида қўшма шикаст­ланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиб, йилига 11 минг нафар беморга туманнинг ўзида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати таъминланди. Бу юртимиздаги ислоҳотларнинг изчил давоми бўлди.

Қорақалпоғистоннинг мустақиллик даври тарихида илк бора нолдан бошлаб биринчи марта кўп тармоқли шифохона қурилди.

Президентимиз Қорақалпоғистонга ташрифи давомида тиббий марказ фаолияти билан танишиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалида ҳам бўлди.

Эсимда, марказнинг олдинги биноси деярли 25 йил давомида мукаммал таъмирланмаган эди. Ҳар бир палатада 4-5 бемор ётар, санитар хоналари умумий эди.

Эндиликда марказнинг барча бўлимлари замонавий тиббий асбоб-ус­куналар билан таъминланган. 130 ўринли янги мажмуада беморлар ва шифокорлар учун барча шароит яратилган. Бир хона икки кишига мўлжалланган, алоҳида санитар хоналари ҳам бор.

 Бемор ҳаётини сақлаб қолишда вақт асосий ўринда туради. Эътиборимни тортган тарафи шу бўлдики, марказда беморларни касаллик даражаси бўйича саралайдиган триаж бўлими ташкил этилган. Яъни, бу ерга мурожаат қилган инсон вақт йўқотиб, сарсон бўлиб юрмайди. Шифокорнинг ўзи келиб кўриб, беморни қайси соҳада даволаш зарурлиги бўйича хулоса қилади ва улар керакли бўлимларга йўналтирилади. Бунинг натижасида иш самарадорлиги 10 фоизга ошди, госпитализация жараёнлари 10 фоизга ва энг аҳамиятлиси ўлим кўрсаткичлари 3,1 баробарга қисқарди.

Партиямиз томонидан олиб борилаётган ўрганишларга кўра, Қорақалпоғис­тон Республикасида учинчи хавф тоифасига кирувчи касалликларнинг қарийб 40 фоизи юрак қон-томир касалликлари бўлиб, ҳудудда ангиография ускуналари йўқ эди.

Марказга янги замонавий ангиография ускунаси келтирилди, бу ускуна инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда яхши самара бермоқда.

Тошкент шаҳрида амалга оширилган айрим мураккаб жарроҳлик амалиётлари эндиликда шу ернинг ўзида ўтказилаяпти. Жумладан, Қорақалпоғис­тон Республикасида илк маротаба сунъий қон айланиш аппарати орқали беш нафар беморнинг юрагида очиқ жарроҳлик амалиёти олиб борилди.  

Давлат раҳбари тиббиёт ходимлари ва тегишли ташкилотлар бош­лиқлари билан мулоқоти давомида шифохонани самарали бошқариш, амалиётни ўқиш билан боғлаш масалаларига эътибор қаратди.

– Янги бино ва ускуналар ишнинг бир қисми. Энди марказ фаолиятига замонавий менежментни жорий қилиш керак. Тиббиёти ривожланган мамлакатлардан тажрибали шифокорларни муддатли жалб этиш, хорижда мутахассислар малакасини ошириш мақсадга мувофиқ. Умуман, бу марказ илмий-амалий тиббиёт академиясидек фаолият юритиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Яна бир муҳим жиҳат, эндиликда туман тиббиёт бирлашмаларидаги шифокорлар ўз ихтисослиги бўйича марказда малака ошириб, ўз таж­рибасини ҳудудларда жорий этишади. Бунинг натижасида чекка қиш­лоқлардаги шифохоналарда тажрибали тиббиёт мутахассислари етишмаслиги муаммоси ҳам ўз ечимини топади.

Нурлибой ҚАИПБЕРГЕНОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП 

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

ФИРИБГАР АЁЛ суд залидан қамоққа олинди

admin

Таълим — истиқбол калити

admin

ХАЛҚЧИЛ ВА ИНСОНПАРВАР ДАВЛАТ ҚУРИШ тамойиллари

admin