ADOLAT 24

Ҳар бир овоз учун курашамиз!

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XIV Пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзолари, сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, жорий йил 27 октябрь куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтиши ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан сайлов кампания­сига старт берилди.

Пленумда мазкур сайлов янгича амалиёт – аралаш сайлов тизимида ҳар бир овоз учун кескин кураш кетиши, бу, ўз навбатида, янада қизғин соғлом рақобат муҳитида сайловчиларнинг юксак ишончини қозониш, “Адолат” СДП томонидан сайловчиларнинг орзу-истак­ларини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи асос­лантирилган таклифлар ва ташаббуслар­­ни, эзгу ғояларни илгари суришни талаб этиши қайд этилди.

Шу билан бирга, сайлов – “Адолат” СДП учун ўтган даврдаги фаолиятига чинакам баҳо берадиган, муҳим сиёсий жараён саналади ҳамда вакиллик органларига ўз номзодларини кўпроқ сайлаш орқали мақсад ва ғоя­ларини самарали амалга оширувчи, мамлакат сиёсий-ҳуқуқий майдонидаги ўрнини мустаҳкамловчи, бир сўз билан айтганда, келгусидаги муваффақиятларини таъминлаб берувчи имконият ҳамдир.

Шу боис, Пленумда “Адолат” СДПнинг сайловда муносиб иштироки бўйича стратегик режалари белгиланди.

Пленумда партиянинг 2024-2029 йиллар учун мўлжалланган Сайловолди дастурини тайёрлаш учун партия электорати, хайрихоҳлари ва аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг фикр ва таклифларини олиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва улар бўйича манзилли ечимлар таклиф этиш юзасидан чора-табдирлар ишлаб чиқилганлиги кўрсатиб ўтилди, шунингдек, соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда Сайловолди дастурини аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий адолатни таъминлашга йўналтириш белгиланди.

Шундан сўнг сайловда муносиб иштирок этиш учун партиянинг салоҳияти етарли эканлиги, галдаги бош вазифа сайлов жараёнларида яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, партиядан депутатликка муносиб номзодларни кўрсатиш лозимлиги алоҳида таъкид­ланди. Сайловда иштирок этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ МАЖЛИСИДАГИ НУТҚИ

admin

Нотариат — инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи муҳим институт (Конституцияга таклифим бор)

admin

Юртдошларимиз фаоллиги юқори натижани ифодалайди

admin