ADOLAT 24

Фаолиятингиз қониқарлими? (Андижон, Наманган вилояти)

“Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши фаоллари иштирокидаги йиғилиш олдига шундай савол қўйилди. Партия вилоят кенгаши ходимлари ва ҳудудий кенгаш раислари ортга назар ташлаб, ўз иш фаолиятига танқидий кўз билан қарадилар.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда иштирок этган “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Расулов дастлаб Ўзбекис­тондаги сиёсий жараёнлар, унда “Адолат” СДПнинг иштироки ва олдинда турган вазифаларга тўхталди. Сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, электоратимиз ишончини ошириш ва сиёсий майдондаги ўрнимизни мус­таҳкамлаш ҳар биримиздан янада фаолликни, ташаб­бускорликни талаб этишини таъкидлади.

Андижонлик “адолатчилар” жорий йилнинг ўтган даврида сезиларли ютуқларни қўлга киритишди. Партиявий тадбирларни ташкил этиш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, партиямизнинг танилувчанлигини ошириш ва сафимизни янги аъзолар билан кенгайтиришда ўсиш кузатилмоқда. Бу борада айниқса, Андижон шаҳар, Избоскан ва Жалақудуқ туман кенгашларида намунали иш ташкил этилган.

Ютуқлар баробарида камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айрим туман кенгашлари томонидан партия сафига янги аъзолар қабул қилиш ва аъзолик бадалларини туширишда сусткашлик қилинмоқда. Булоқбоши, Бўстон, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларининг етакчилари фаолликни ошириши лозим. Акс ҳолда, бу сиёсий жараёнларда партия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

– Танқидий-таҳлилий руҳдаги йиғилишдан ўзимизга хулоса қилиб олдик, – деди Бўс­тон туман кенгаши раиси Ўткирбек Зокиров. – Ташаббус бўлмаган, сусткашлик кузатилган жойда ижобий натижа бўлмаслиги аниқ. Берилган кўрсатмалар асосида фаолиятимизни янгича ташкил этамиз. Туман кенгаши фаоллари бу таклифимизни қўллаб-қувватлашига ишонаман.

Йиғилишда иштирок этган партия Сиёсий Кенгаши масъул ходими Сарварбек Эргашев маҳаллий кенгашлардаги депутатлар фаолияти, сессия ва доимий комиссияларга масала киритиш юзасидан ўз фикрларини билдирди. Партия етакчиси ва маҳаллий кенгаш депутати биргаликда ишлаши лозимлиги, айрим туманларда бу борада етарли иш ташкил этилмаётганини кўрсатиб ўтди. 

Йиғилиш иштирокчилари жамоатчилик орасига янада чуқурроқ кириб бориш мақсадида тарғибот ишларини кучайтиришга, ОАВ билан ишлаш, айниқса, ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.  

Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

**

«Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Расулов бошчилигида партия Марказий аппаратнинг бир гуруҳ масъул ходимлари Наманган вилоятида бўлиб, партиянинг вилоят кенгаши ходимлари ва фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишни «Адолат» СДП Наманган вилоят кенгаши раиси Исроилжон Жўраев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, йиғилишда иштирок этган партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Расулов вилоят Кенгашининг ўтган олти ой давомида амалга оширган ишлари натижадорлигига эътибор қаратиб, партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқадиган лойиҳаларининг ҳудуддаги ижроси, қолаверса, келгусидаги режалар хусусида сўз юритди.

Шунингдек, жараёнда ижро интизоми ҳамда партия Сиёсий Кенгаши томонидан берилган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати атрофлича муҳокама қилинди. Муҳокамада партия вилоят Кенгашининг барча йўналишлардаги фаолияти таҳлил этилиб, мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича бир қатор аниқ тавсиялар берилди.

Тадбирда, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бошқарма бошлиғи Сарварбек Эргашев ҳамда вилоят Кенгаши бош мутахассиси Ноила Саримсоқовалар белгиланган вазифаларни самарали бажарилишини таъминлаш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Партия Марказий аппарати ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги ҳудудий Кенгашлар фаолияти бўйича ўрганишлари давом этмоқда.

Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Мақсад масхарабозликми?

admin

ТАНИШ-БИЛИШ ИЛЛАТМИ? ёхуд ижтимоий юксалиш қонуниятлари  нимада? (2-мақола)

admin

Транспорт иншоотлари лойиҳаси кўриб чиқилди

admin