ADOLAT 24

ДЕПУТАТ – ЭЛ КЎМАКДОШИ

Халқ депутатлари Ховос туман Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳида 9 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. Гуруҳда маҳалла раислари ҳам борлиги мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилишда, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари борасида қўл келмоқда. 

Тажрибали депутатларимиз томонидан жорий йилда мутасадди ташкилотларга 21 та депутатлик сўрови чиқарилди. Аҳоли ва юридик шахс­лар томонидан бўлган 51 та мурожаатнинг аксарияти ижобий ечим топди, вақт талаб қиладиганлари депутатлик назоратига олинди. Депутатлар кўмаги билан амалга оширилган ишлар салмоғини кўрган аҳоли ҳудуддаги ҳар бир муаммоли масалани ҳал қилишда халқ вакиллари билан маслаҳатлашишни маъқул кўришмоқда.

Депутатлар партиямизнинг “Тозалик – соғлом ҳаёт мезони” лойи­ҳаси доирасида фаоллар билан биргаликда жойларда ободонлаштириш ишларини назорат қилиш, “Энг тоза маҳалла”, “Энг тоза кўча”, “Энг тоза хонадон” кўрик-танловларининг намунали ўтказилишида бош-қош бўлишмоқда. “Таълим сифати партия нигоҳида” лойи­ҳаси доирасида тумандаги 16 та мактаб ва 14 та мактабгача таълим муассасаларида ўрганишлар олиб борилиб, керакли тавсиялар берилди. “Адолат – хавфсиз дори-дармон учун” лойиҳаси бўйича тумандаги хусусий дорихоналарда сотилаётган дори-дармонлар, тиббий буюмлар сақланиши, нархлари ўрганиб чиқилди ва бу борада сессияга масала киритишга ҳужжатлар топширилди. Бундан ташқари, “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан жорий йилнинг 4 ойи давомида 21 та депутатлик сўровлари чиқарилди.

Жумладан, “Бинокор” маҳалласидан сайланган депутат Б.Худойбердиевнинг ёрдамида “Эъзоз” кўчасида яшовчи фуқаро Раҳима Абдуллаевага ногиронлар аравачаси олиб берилди ҳамда “Бинокор” МФЙ “Ҳамроз” кўчасидаги 12-уйда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқаро Комила Ҳайдаровага даволаниши учун бепул йўлланма ажратилди. 

“Дўстлик” сайлов округидан сайланган депутат Қ.Абдураимовнинг ҳаракати билан маҳалладаги яроқсиз ҳолга келиб қолган 6 та симёғоч янгисига алмаштирилди, “Яшил макон” умуммиллий лойи­ҳаси доирасида 150 та мевали ва манзаралари ниҳоллар ўтқазилди. 

“Гулбаҳор” сайлов округидан сайланган депутат Ш.Умматов Қўнғирот кўчасидаги 150 метр тупроқ йўлга шағал тўкдирди, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 6 нафар кам таъминланган оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 4 нафар ижтимоий муҳтож оилаларнинг фарзандларига суннат тўйи қилиб берилди, ажрим ёқасига келиб қолган бир нечта оила яраштирилди.

“Тинчлик” сайлов округидан сайланган депутат И.Ибрагимов жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Тинчлик” маҳалласида жойлашган 13-сонли мактаб ўқувчилари учун 20 дона бадиий китоб тақдим қилди, Ал-Бухорий кўчаси 42-уйда истиқомат қилувчи кам таъминланган фуқаро Баҳринисо Саидованинг уйи замонавий жиҳозланишида амалий ёрдам кўрсатди. 

Шу билан бир қаторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Бунёдкор” маҳалласида “Адолат боғи” ташкил қилинди ва 100 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. “Афросиёб” МФЙда 2 нафар беморга ногиронлик гуруҳига ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди. Партиявий лойи­ҳалар юзасидан корхона, ташкилот ва аҳоли орасида 18 маротаба учрашув ва суҳбатлар ташкил этилиб, аҳолини қийнаб келаётган масалалар атрофлича таҳлил этилди, уларни ҳал этиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар амалга оширилди.

“Обод маҳалла” лойиҳаси доирасида “Карвонсарой” маҳалласида яшовчи кам таъминланган хонадонга қурилиш моллари етказиб берилди.

“Яхшилик” кўчасида яшовчи, кам таъминланган фуқаро Сардор Алиевга бепул тиббий кўрикдан ўтиши учун амалий ёрдам кўрсатилди. 

Албатта, сайловчилар билан очиқ мулоқот йўлга қўйилган жойда муаммо бўлмайди, камчиликларга барҳам берилади, ҳаётимизда фақат яхши томонга ўзгаришлар бўлади. 

Ғойибназар РАЙИМНАЗАРОВ,

Ховос тумани кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

ДАВРИЙ БОСМА НАШРЛАР ахборот хавфсизлиги соҳасида муҳим аҳамиятга эга

admin

Сўз — Қурултой иштирокчиларига

admin

САЙЛОВ ТАРТИБИГА ОИД ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ      ЮЗАСИДАН 400 ГА ЯҚИН ТАКЛИФ КЕЛИБ ТУШГАН 

admin