ADOLAT 24

Режалар ижроси белгилаб олинди

Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекис­тон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XIII Пленуми бўлиб ўтди. 

Унда партия Сиёсий Кенгаши раҳбарияти ва аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотларининг раислари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Кун тартибига мувофиқ, Пленумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракция­сининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан фракция раҳбари З.Ибрагимованинг ҳисоботи эшитилди.

Унда партия фракцияси томонидан жорий йилнинг шу давригача олиб борилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, атроф­лича таҳлил қилинди. Келгуси режа ва вазифаларга эътибор қаратилиб, натижадорликни ошириш юзасидан депутатлар ва партия вакиллари янада тизимли ва узлуксиз фаолият олиб бориши лозимлиги таъкидланди.

Кун тартибида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, партия Сиёсий Кенгаши раисининг ташкилий-партиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига партиянинг ташкилий-партиявий ишлар бош­қармаси бошлиғи Расулов Улуғбек Абдусамиевич сайланди.

Шу билан бирга, Пленумда Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг 2023 йил бюджетининг ижроси ва 2024 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари бўйича партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати бош ҳисобчиси З.Шомақсудованинг ахбороти тинг­ланди. Шунингдек, Пленумда партия ташкилий-штат тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибига киритилган барча масалалар муҳокама қилиниб, тегиш­ли қарорлар қабул қилинди ҳамда партиянинг келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган режалари ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП 

Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Халқаро кузатувчиларнинг ҳуқуқий мақоми

admin

Ҳудуд ободлиги — юрт ободлиги 

admin

Оммавий шартномалар, шикоятбозлик, судлашувлар… Ваколатли органлар нега жим?

admin