ADOLAT 24

Адолат – инсон қадри учун!

Адолат ва инсон қадри – бу икки тушунча жамиятда барқарорлик ва тараққиётни таъминловчи муҳим асослардан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Ангрен университетида партиямиз ташаббуси билан “Адолат – инсон қадри учун!” мавзусида ўтказилган тадбир ҳар жиҳатдан аҳамиятли бўлди.

Ўзаро очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Партия етакчиси йиғилганларга инсон қад­рини улуғлаш, ҳар бир фуқаронинг манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида атроф­лича тушунча берар экан, бу борада партиянинг дастурий мақсадларида белгиланган муҳим таклифларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилаётгани ва келгусидаги режалари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилганидек, инсон қадри ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш партиянинг асосий мақсадларидан биридир. Шу боисдан мазкур йўналишда партия қатор ташаббусларни илгари суриб, муҳим чора-тадбирларга эътибор қаратмоқда. Айниқса, коррупцияга қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ҳар бир фуқаро учун фаровон ҳаёт яратиш каби масалалар партия Сайловолди дастурида асосий ўринни эгаллайди.

Тадбирда сўз олган университет ректори, юридик фанлари доктори, профессор Комилжон Синдоров ва профессор-ўқитувчилар бугунги кунда гендер тенгликни таъминлаш борасида эришилаётган ижобий натижалар, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрнини мус­таҳкамлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб, партиянинг ушбу йўналишдаги лойиҳаларини юқори баҳоладилар.

Жараёнда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга партия фаоллари ва соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоб олиш баробарида мазкур йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини таъминлаш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Тадбир якунида партия ғояларига хайрихоҳлик билдирган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар партия сафига қабул қилиниб, уларга партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова томонидан аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Tegishli xabarlar

Ибодат одобини унутманг!

admin

Зулфияхоним издоши

admin

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИДА КАДРЛАР     ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

admin