ADOLAT 24

Оммавий ахборот воситалари партия  эътиборида

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратида профессионал маҳорати билан жамиятда холислик, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида фаол меҳнат қилаётган ОАВ вакилларини табрик­лаш ва тақдирлашга бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова тадбирни кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда мамлакатимизда соҳа ходимларига яратилаётган кенг имкониятлар, матбуот ходимларининг жамиятимиз ривожида тутган ўрни ҳақида сўз юритаркан, техника асрига айланган айни замонамизда ҳаётимизни бир дақиқа бўлса ҳам информацияларсиз, матбуотсиз тасаввур этиб бўлмаслиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. 

Қолаверса, соҳа вакилларининг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш, жойларда фуқароларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммо-камчиликларни холис, тезкор ва адолатли ёритиш орқали мутасаддиларнинг масъулиятини оширишдаги ўрни ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлади. 

Партия етакчиси юртимизда кечаётган ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларни жамоатчиликка холис ва ҳаққоний етказиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган матбуот ходимларини табрик­лаб, ҳалол меҳнати, юксак касбий маҳорати ва танлаган ишига содиқ ҳамда фидойиликлари учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда оммавий ахборот воситаларини тўлақонли қўллаб-қувватлаш ва янада ривожланишига ҳисса қўшиш бундан буён ҳам Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолиши таъкидланиб, соҳада самарали фаолият олиб бораётган бир қатор ОАВ ходимлари партия томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Давра суҳбати сифатида давом этган тадбир жараёнида партия вакиллари ва журналистлар юртимиздаги янгиланиш­лар, партия ғояларининг амалиётга кенг татбиқ этилаётгани, шунингдек, замонавий ахборот медиамаконида кузатилаётган тенденциялар хусусида ўзаро фикр алмашдилар. 

Тадбир якунида журналист ва блогерлар келгусида ҳам адолат ва қонун устуворлиги йўлида партия билан биргаликда ишлашга тайёр эканликларини изҳор этиб, соҳа ходимларига кўрсатилаётган эътибор учун ўз миннатдорликларини билдиришди.

Tegishli xabarlar

Талабалар ҳам йиғлайди…

admin

So‘z Qurultoy ishtirokchilariga

admin

ИНСОН ҚАДРИ ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОННИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА КАТТА МАРРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

admin