ADOLAT 24

Умрингизни эҳтиёт қилинг

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бутун дунёда юқумли бўлмаган касалликлар глобал муаммо бўлиб, инсон саломатлигига жиддий таҳдид солмоқда. Шу сабабли юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш соҳасидаги фаолият кўламини кенгайтириш мақсадга мувофиқ. 

Маълумки, зарарли одатлар юқумли бўлмаган касалликлар келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири бўлиб, шахснинг ўзини инсон сифатида тан олишига ёки соғлиғига бевосита эътиборли бўлишига тўсқинлик қилади. 

Мутахассислар кундалик ҳаётдаги айрим одатлар ўзимиз билмаган ҳолда умримизнинг қисқаришига сабаб бўлишини таъкидлашмоқда. 

Жумладан, Канада олимлари инсон саломатлиги учун зарарли ва кенг тарқалган одатларни маълум қилишди. Яъни, ўтирган ҳолдаги турмуш тарзи ичак, кўк­рак, ўпка ва простата бези саратонига олиб келиши мумкинлиги исботланди. Шунинг учун офисда ишловчи кишилар танаффус пайтида жисмоний машқлар билан шуғулланиш­лари лозим.

Қайд этилишича, кўпчилик ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар инсон саломатлигига қанчалик кучли таъсир кўрсатишини хаёлларига келтиришмайди. Америкалик мутахассислар гўшт ва сут маҳсулотларини ҳаддан зиёд истеъмол қилиш саратон касаллигини келтириб чиқаришини аниқлашган. Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, рационида оқсил моддаси кўп бўлганлар бошқаларга қараганда тўрт марта кўпроқ саратон касаллигидан азият чекишади.

Зарарли одатларни бартараф этишда меъёрдаги парҳез, жисмоний машқ ва турли спорт ўйин­лари, тўғри меҳнат фаолияти ва дам олиш тартиби муҳим аҳамиятга эга. Конфуций таъкид­лаганидек, “Бугун зарарли одатларни енгиб ўтиш, даволанишга қараганда осонроқдир”.

Tegishli xabarlar

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

admin

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ МУДОФАА САНОАТИ МАЖМУАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

admin

ИНСПЕКТОРЛАРНИНГ ХАТОСИ ўзларига қимматга тушди

admin