ADOLAT 24

Ўксик қалбларга қувонч улашилди

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, партия томонидан бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудованинг Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг онкология бўлимида даволанаётган бемор болажонлар ҳолидан хабар олиши бу борада яна бир самарали қадам бўлди. Партия етакчиси шифохонада бемор болаларнинг даволаниши учун яратилган шарт-шароит ва имкониятларни ўрганди. Шунинг­дек, болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, бўлимда ташкил этилган “Меҳр мактаби” фаолияти билан танишди.

Мулоқот давомида эртанги кунимиз эгалари бўлган болажонларимизни ақлан ва жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, партиянинг бу борадаги хайрли лойиҳалари, мақсадлари хусусида сўз борди. Байрам муносабати билан совғалар улашилгани болажонларга бир олам завқу шавқ бағишлади. 

Робахон Махмудова имконияти чекланган болалар ҳолидан ҳам хабар олди. Жумладан, «Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма йиллиги» маҳалласи, Учқўрғон кўчаси, 89-уйда яшовчи имконияти чекланган Ҳожиакбар Нуралиевни кўриб, уни байрам билан табриклади, совғалар берди. Шунингдек, Ҳожиакбарга тиббиёт ходимлари билан бир қаторда партия томонидан ҳам амалий ёрдам кўрсатилишини ўз назоратига олди. Партия етакчисининг саъй-ҳаракати билан Ҳожиакбар Нуралиевга янги ўқув йилидан бошлаб якка тартибда билим олиш учун шарт-шароит яратилди.

Робахон Махмудованинг кўп тармоқли болалар шифохонаси шифокорлари билан учрашувида «Адолат» СДП томонидан мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт соҳаси вакилларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар, эришилган ютуқлар хусусида сўз борди. 

Партия етакчиси андижонлик «адолат»чилар, хусусан, тиббиёт тизимида ишловчиларнинг партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, лойиҳаларини ҳаётга самарали татбиқ этишдаги фаоллигини эътироф этиб, миннатдорлик билдирди. 

Мулоқот давомида партиянинг вилоят Кенгаши масъуллари, ҳудуддаги депутатларга шифохоналар билан ижтимоий масалаларда ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан аниқ тавсиялар берилди. Белгиланган вазифалар натижадорлигини таъминлаш мақсадида мазкур шифохонада партиянинг бошланғич ташкилоти тузилди.

Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш пайти келди (Депутат фикри)

admin

Депутатлар ҳисобот берди: Энг холис баҳо сайловчилар фикрида намоён бўлади (Тошкент шаҳри Андижон ва Наманган вилоятлари)

admin

ИЛМ-ФАН ОЛАМИНИНГ БУЮК КАШШОФИ (Биринчи мақола)

admin