ADOLAT 24

СЕНИНГ ТЕНГДОШИНГ Илмга чанқоқ, интилувчан, изланувчан ёшлар мамлакатимизнинг эртанги истиқболи, ёрқин келажагини таъминловчи кучдир

Бугунги кунда ёшларимизнинг сифатли таълим олиши ва ўз иқтидори салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Ушбу кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз билим, тафаккурини ривожлантириш орқали дунё илм-фани, маданиятига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломаларимизга муносиб издош бўлаётган йигит-қизларимизнинг муваффақиятлари барчамизни Ватанимиз равнақи йўлида янада фаол бўлишга ундайди.

Умидли ёшларимиздан бири, Ботир Қобулов дунёнинг топ нуфузли университетларидан бири – Харвард университетида докторлик унвонини олган илк ўзбек олими сифатида эътироф этилиши барча юртдошларимиз қаторида биз, «Адолат»чиларнинг ҳам қалбимизни фахр-ифтихорга тўлдирди.

Боиси, юртимиз тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш йўлида мамлакатимиз илмий салоҳиятини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ролини оширишга кенг эътибор қаратиб келаётган ва бу борада олимларимизни, айниқса, ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга интилаётган сиёсий куч сифатида ақлу заковати юксак, иқтидорли ёшларимиз эришаётган ютуқлар партиямизнинг дастурий мақсадларини юзага чиқаришда мустаҳкам замин яратмоқда. Зеро, биз интилаётган адолатли жамият олимларга таянади.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ёшларимизга ибрат бўлаётган олим йигитимиз — Ботиржонни Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши жамоаси ва кўп минг сонли партиядошларимиз номидан эришилган юқори илмий даража билан самимий муборакбод этаман ва илм йўлидаги келгуси ишларида бардавом зафарлар ёр бўлишини тилайман.

Робахон МАХМУДОВА, 
Ўзбекистон “Адолат” СДП 
Сиёсий Кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

Сайловолди учрашувлари якунига етди (САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ)

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ баркамол ёшлар, малакали кадрлар зиммасида

Келажак пойдеворини Матбуотсиз яратиб бўладими?