Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзоларининг катта қисмини соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ташкил этади. Жомбой туман тиббиёт бирлашмасида “Адолат” СДП Жомбой туман кенгаши ташаббуси билан янги бошланғич партия ташкилоти тузилгани ҳам фикримизни исботлаб турибди.
Мазкур тадбирда “Адолат” СДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари Лола Сайидова ҳамда партиянинг Жомбой туман кенгаши раиси Комила Умарова иштирок этиб, партия сафига янги қабул қилинган 500 нафар БПТ аъзоларига партия олдида турган мақсад-вазифалар, Сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар хусусида маълумотлар беришди.
Гулнафиса АБДИМУРОДОВА,
Самарқанд вилоят кенгаши матбуот котиби
***
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши аъзолари сафи кенгайиб бормоқда. Жамоатчилик орасида тарғибот тадбирларини олиб бориш баробарида “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида андижонлик “адолатчилар” жойларда янги сафдошларимизни ўз сафларига олишмоқда.
Андижон давлат университетида бўлган партия фаоллари олийгоҳ профессор ўқитувчилари ва талабаларини “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури, ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари билан яқиндан таништирдилар. Партия лойиҳалари асосида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
– Тарғибот тадбири шу куннинг ўзида самара берди, – дейди Андижон шаҳар кенгаши раиси Жанона Раҳимова. – 20 нафар иштирокчи сафимизга қўшилиш истагини билдирди. Уларга эргашиб яна кўпчилик талабалар “Адолат” партиясини танлаганларини айтишди. Тадбир сўнггида уларга партиянинг аъзолик билетларини топширдик.