ADOLAT 24

Темир йўл йўловчиларига яна бир қулайлик

Аввал хабар берганимиздек, жойларда янги таҳрирдаги Конституциямизнинг «Адолат» СДП ташаббуси билан яратилган аудиокитоби тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Шундай тақдимотлардан навбатдагиси «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев, партия Марказий аппарати масъул ходимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзо­лари, «Ўзбекистон темир йўллари» акция­дорлик жамияти жамоаси ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мазкур тадбир давомида конс­титуцион нормалар мазмун-моҳиятини қулай ва осон тарзда тушунтириш, ўқиш ва кундалик ҳаётда Бош қомусимизнинг муҳим нормаларини самарали ўрганиш имконини берувчи аудиокитоб аҳолининг барча қатлами учун исталган жойда ва исталган вақтда ўрганиш имкониятини бериши борасида сўз юритилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг кенг қатлами билан бир қаторда имконияти чекланган юртдош­ларимизнинг ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда замонавий ахборот технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда яратилган қулай ва интерактив юридик адабиётларга талаб юқори. «Ўзбекис­тон темир йўллари» муассасасида бўлиб ўтган тадбир давомида «Адолат» СДП томонидан яратилган Бош қомусимизнинг аудиокитоби соҳада фаолият олиб бораётган темирйўлчи ходимларга иш фаолиятида яқиндан асқотиши, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришда катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этиб ўтилди. 

– Конституциямиз мазмун-моҳиятини англаш, қонунларни мукаммал билиш фуқароларнинг қонун олдидаги жавобгарликларини ошириш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига хизмат қилади. Бош қомусимизнинг партия­миз ташаббуси билан яратилган аудиокитоби бу борада фуқароларимизнинг энг яқин кўмакчисига айланишига ишонамиз,деди Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Ислом Ҳамроев. 

Дарҳақиқат, Конституцияни мукаммал билиш инсон эркинлигининг кафолатидир. Давлат манфаатларидан халқ манфаати устунлиги эъти­роф этилаётган мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг эрки ва саодати қонун ҳимоя­сига асосланганлигини Конституциямизда аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилгани билан аҳамиятлидир. 

Қизғин фикр-мулоҳазалар тарзида ўтган тадбир якунида партия аудиокитоблар тўплами жамият раҳбариятига топширилди. 

Маълумот ўрнида алоҳида таъкид­лаб ўтишимиз керакки, муассасада бўлиб ўтган тарғибот кунининг ўзидаёқ «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти поездларининг йўловчи вагонлари Конституциямизнинг аудиокитоби билан таъминлана бошланди. Мазкур ташаббус фуқароларимизга сафар давомидаги вақтларини мазмунли ўтказиш баробарида, конституциямизнинг халқчил нормалари билан яқиндан танишиш имкониятини беради, албатта. 

Конституция аудиокитобининг тар­ғибот тадбирлари республикамиз бўйлаб давом этмоқда. 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Ўзбекистон —ноёб қўлёзмалар ватани

admin

Фирибгарга айланган тележурналист тергов жараёнида ҳам жиноятга қўл урди

admin

Косонсойнинг довруғини таратган буюклар

admin