ADOLAT 24

Эзгу фазилатлар мужассам айём 

9 май – Хотира ва қадрлаш куни. Меҳр-оқибат, қадр-қиммат, аждодлар руҳига эҳтиром каби халқимизнинг энг эзгу фазилатларини ўзида мужассам этган улуғ айём бу.

Мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрнига эга бўлган “Адолат” социал-демократик партияси бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз йўлида умрининг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказган инсонлар заҳматларини, “инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият” тамойил­лари асосида, бемисл жасорат сифатида баҳолайди. Партия ғоялари, мақсад ва вазифалари моҳиятида ҳамиша ўтганлар руҳига эҳтиром кўрсатиш, тирикларни қадрлаш инсонийликнинг олий қадриятларидан бири эканлиги тараннум этиб келинади. 

Хотира – бу қадр. Хотира – бу тарих. Зотан, кечаги кунимиз улуғларини ёд этиш, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги кунимизнинг қадрига етишга, шукроналикка ўргатади. Бугун мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланаётган Хотира ва қадр­лаш куни муносабати билан “Адолат” партияси номидан уруш фахрийларини, пиру бадавлат, хонадонларимиз файзи бўлмиш нуроний отахону онахонларимизни, барча юртдошларимизни табрик­лаймиз. 

Фурсатдан фойдаланиб барчангизга оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, соғлик-саломатлик, хонадонингизга қут-барака тилайман! Юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси

Tegishli xabarlar

Жалолиддин РУМИЙ: СУЛТОНГА ДАРС БЕРГАН ҚУЛ

admin

ИНСОН БАХТ-САОДАТИ САЛОМАТЛИКДА 

admin

ИХЧАМ ВА САМАРАЛИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ВАЗИФАСИ ҚЎЙИЛДИ

admin