ADOLAT 24

Истироҳат боғлари халқники бўлиши керак!

 Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “Абдулла Қодирий” ва “Дўстлик” (“Бобур”) боғларини реконструкция қилиш мақсадида BMP Smart Decision Management Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонасига 49 йил муддатга, ҳар бир истироҳат боғига камида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан ижарага бериб юборилганлиги ҳақидаги хабарлар, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва жамоатчиликнинг турли муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. 

Мазкур масала юзасидан “Адолат” СДПнинг маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан боғларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Партия ўрганишлари давомида ҳокимлик вакиллари боғлар ҳудудини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётганини билдириб, ҳар иккала боғ ер майдонида ҳам ҳокимлик розилигисиз қурилиш ишлари олиб борилмаслигини маълум қилди. 

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Адолат” СДП жамоатчилик муҳокамаларидан ўтказилганидан сўнг истироҳат боғларини ижарага бериш ҳамда ушбу ишларни очиқ ва ошкора амалга ошириш лозим деб ҳисоблайди. Бу жараёнда халқ депутатлари Кенгашининг ҳам фикрини олиш мақсадга мувофиқ.  

Шу билан бирга, барча қурилиш ва реконструкция ишлари жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ташкил этилиши, доимий жамоатчилик назоратда бўлиши ва албатта, дарахтларга зиён етказилмаслиги лозим.

Партия Тошкент шаҳар ҳокимлигини бу каби жамоатчилик учун муҳим масалаларда қарорлар қабул қилишдан олдин жамоатчилик фикрини ўрганиш ва инобатга олиш, барча ташкилий жараёнларни очиқ-ошкора амалга оширишга чақиради. 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати 

Tegishli xabarlar

Нобанк кредит ташкилотларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш зарур

admin

Вакцина олмаган ходимлар вақтинчалик ишдан четлатилди

admin

Конституция билимдонлари аниқланмоқда

admin