ADOLAT 24

Конституциямизнинг аудиокитоби яратилди

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституция­сининг аудиокитоб шакли яратилди.

Албатта, ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан бири ҳисобланадиган Бош қомусимизни яхши билишимиз, ҳаётимизда, кундалик турмушимизда унга амал қилишимиз шарт. Эътироф этишимиз лозим, мамлакатимизда аҳолининг кенг қатлами билан бир қаторда имконияти чекланган юртдошларимизнинг ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда замонавий ахборот технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда яратилган қулай ва интер­актив юридик адабиётларга талаб юқори эканлиги ҳам ўз-ўзидан аён. 

Шу боис, партия томонидан яратилган Бош қомусимизнинг аудио­китоб шаклдаги варианти аҳолининг барча қатлами учун Конс­титуциямиз нормаларининг мазмун-моҳиятини қулай, осон тарзда тушуниш, эслаб қолиш имкониятини яратиши билан аҳамиятли.

Айтиш жоизки, партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг ташаббуси асосида яратилган мазкур аудиокитобда бир қатор соҳа мутахассислари ва партия фаолларининг таклиф ва тавсиялари ўз аксини топган.

Қолаверса, муҳаррир Ислом Ҳамроев, режиссёр Ҳожиакбар Расулов ҳамда соҳир овоз соҳиби Навфал Болтаевлардан иборат ижодий жамоа ҳамкорлигида тайёрланган аудиокитоб юртдошларимиз, жумладан ёшларимизнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, иш, ўқиш ва кундалик ҳаётда Конституциямизнинг муҳим нормаларини самарали ўрганиш имкониятини яратади. Энг муҳими, ушбу ташаббус орқали имконияти чекланган фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Эндиликда мазкур аудиокитобни кенг оммага етказиш мақсадида қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан, олий ва ўрта таълим муассасалари, имконияти чекланганлар билан ишлаш жамиятлари ва, албатта, Миллий кутубхона тизимидаги ахборот ресурс марказларига етказиш ҳамда ушбу ташкилотлар билан ҳамкорликда тақдимот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Ҳозирда китобнинг аудио шаклини партия расмий сайти (Adolat.uz) орқали юклаб олишингиз мумкин. 

Tegishli xabarlar

КОМИЛЛИК ЙЎЛИ

admin

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши иштирокчиларига

admin

Давлат бюджети харажатларининг самарадорлиги оширилмоқда

admin