ADOLAT 24

Инсоний фазилатлар намоён бўладиган муборак ой

Бугунги кунда барча давлат ва нодавлат ташкилотлари, ташаббускор ва фаол тадбиркорлик субъектлари томонидан халқимизнинг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, халқимиз орасида бағрикенглик, саховатпешалик, ҳамжиҳатлик кайфиятини янада кучайтириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 7 мартида “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорнинг имзоланиши ҳам мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим чора-тадбирларни белгилаб бергани билан барчамизнинг руҳиятимизни янада кўтариб юборди. Ушбу ойда халқимизнинг меҳр-мурувват, оқибат ва саховат, ўзгаларга кўмак қўлини узатиш, йиқилганни суяш каби эзгу фазилатларни ҳар доимгидан кенгроқ намоён этишга сабаб бўлди. 

Хусусан, “Адолат” СДП Зарбдор туман кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳам мазкур муборак ойда олиб борилаётган хайрли ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур саховат ишларида тумандаги ёлғиз, боқувчисини йўқотган нуронийлар ҳолидан хабар олинди. Уларнинг ҳар бирига истеъмол маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.  

– Бундай тадбирлардан мақсад инсон кўнглига қувонч улашиш, шу орқали уларнинг келажакка бўлган ишончини янада оширишдан иборатдир, – дейди партия туман кенгаши раиси Дилрабо Очилова. – Азиз ва саховатпеша юртдошларимиз бу каби хайрия ишларини кўпайтирса, юртимизда эҳтиёжманд кишилар янада камаяди, ҳар бир уйда шодлик, қувонч муҳити ҳукм суради.

Жиззах вилоят кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

ИЖТИМОИЙ ХИМОЯ  ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА (Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри)

admin

Нажот мактабда, таълимда, билимда

admin

Тарбиялаш керак бўлса, ўзингизни тарбия қилинг!

admin