ADOLAT 24

Ахоли хавфсизлиги таъминланади

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Шаҳло Раҳматова яқинда бўлиб ўтган навбатдаги 69-сессияда Нав­баҳор туманидаги “Гулистон” маҳалласидаги кўп­рикка ҳимоя тўсиғи ўрнатиш ҳамда кўприк четига пиёдалар йўлаги қуриш масаласи бўйича ўз таклифини билдирган эди.

“Гулистон” МФЙда 3000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Маҳалладаги 500 га яқин ўқувчилар мактабга бориш учун зовур устига қурилган кўприкдан фойдаланади. Бироқ мазкур кўприк жуда тор бўлиб, бор-йўғи битта машина ўтиши учун мўлжалланган.

Бунда пиёдаларнинг ҳамда тунда автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши инобатга олинмаган. Кўприкнинг ҳар икки ён қисмида ҳимоя тўсиқлари ўрнатилмаган, пиёдалар ўтиши учун махсус йўлакча қурилмаган. Бу эса ҳудудда яшовчи аҳолининг, айниқса, ёш болалар ва уларнинг ота-оналарида доимий хавотир уйғотарди.

Мазкур муаммо сессияда муҳокама қилинганидан сўнг Навбаҳор туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ва туман автойўл ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат ўрганилди.

Қисқа муддатда мазкур муаммони ҳал этиш бўйича харажатлар сметаси ҳужжатлари тайёрланиб, тегишли масъул ташкилотларга тақдим этилди. 

 Навоий вилоят кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Янги кодекс — тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилади

admin

Маматқул ҲАЗРАТҚУЛОВ: Кимдир яхши китобга зор…

admin

ШҲТ ДОИРАСИДАГИ КЎП ҚИРРАЛИ ШЕРИКЛИКНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ МУҲИМЛИГИ ТАЪКИДЛАНДИ

admin