ADOLAT 24

Педагоглар сафимизга кўшилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят туман ва шаҳарларида “Сафимизни кенгайтирамиз” акцияси эълон қилинди. Тадбир доирасида меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда бўлган “адолатчилар” партиямизнинг Сайловолди дастури, бугунги кундаги фаолияти ва сиёсий партияларнинг сайловларда иштироки тўғрисида жамоатчиликка тушунчалар беришди.

Жумладан, Андижон шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби жамоаси таклифига биноан “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойи­ҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. Амалдаги қонунлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, сиёсий жараёнлар тўғрисида иштирокчиларга тушунча берилди. Ўз ўрнида сиёсий партиялар ва уларнинг бугунги кундаги фаолияти юзасидан маърузалар эшитилди.

“Адолат” СДПнинг фаолияти кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Партия сафига кириш истагини билдирган 20 нафар педагогга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Шунингдек, “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП Пахтаобод туманидаги 48-умумтаълим мактабида ҳам 8 нафар педагоглар партия аъзолигига қабул қилинди.

Ҳуснида Раҳимова, 48-умумтаълим мактаб ўқитувчиси:

– Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришларни тушуниб етдик. Бу жараёнда сиёсий партияларнинг роли янада ўсиши кўриниб турибди. Шу сабаб менда партия аъзоси бўлиш истаги туғилди ва иккиланмай “Адолат” СДПни танладим. Энди мен ҳам партия фаоли сифатида иш олиб бораман. 

 Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Президентликка номзоднинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда

admin

ХАЛҚ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

admin

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси лойиҳаси муҳокамада: Адолатли жамият — барқарор тараққиёт мезони

admin