ADOLAT 24

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ — ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҚАЛҚОНИ

Маълумки, мамлакатимизда ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кенг кўламли тадбирлар ўтказилади. Ўзбекис­тон “Адолат” СДП томонидан ҳам анъанавий тарзда Ватанимиз ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирлари ўтказиб келинмоқда. 

Чирчиқ шаҳрида партиямиз ташаббуси билан Ватанимиз сарҳадларини, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини шараф билан мардонавор ҳимоя қилиб келаётган юртимиз посбонларини байрам билан табриклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” мавзусида байрам тадбири ташкиллаштирилди. 

Унда мазкур ҳарбий қисм раҳбарияти ва ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг яқинлари, партия Марказий аппарати ҳамда Тошкент вилоят Кенгаши раҳбарияти ва ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасидаги партия вакиллари, фаоллар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов Ватан мудофаасидек шарафли ишда фидоийлик кўрсатаётган мард ва жасур мамлакатимиз ҳимоячиларини, барча юртдош­ларимизни байрам билан табриклаб, миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини қайд этиб ўтди. 

Тадбирда сўз олганлар Қуролли кучларимизнинг шонли тарихи, бугунги куч-қудратини таъминлаш борасида босиб ўтилган босқичлар ҳамда эришилган салмоқли тажрибалар хусусида ҳам сўз юритдилар. 

Таъкидланганидек, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини, унинг имкониятлари ва қобилиятини кучайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, хорижий давлатлар, шу жумладан, Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерик­лик руҳидаги муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш борасида қатор амалий чоралар кўрилди ва бу борадаги ишлар самарали давом эттирилмоқда.

Санъаткорлар ва ҳарбий оркестр иштирокида тадбирнинг бадиий қисми концерт дас­тури билан давом этди.

Шунингдек, анжуман доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмда ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” маросими ҳам ўтказилди.

Тадбир якунида хизмат фаолиятида юқори натижага эришаётган ҳамда самарали меҳнат қилаётган ҳарбий хизматчилар қўмондонлик ва Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан тақдирландилар.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Ўз шеърига ўзи йиғлаган шоир…

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ ТАЪЛИМ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

admin

Депутатлар халқ орасида

admin