ADOLAT 24

Депутат сўрови: Нарх назорат қилинмайдими?! 

Бугунги кунда дорихоналарда сотилаётган айрим дори воситаларининг нархлари қимматлиги масаласи кўплаб фуқаролар, жумладан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ушбу масала жорий йилнинг сентябрь — ноябрь ойларида “Адолат” СДП томонидан жойларда жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Ўрганишлар давомида аксарият дорихоналарда сотилаётган таркиби ва хусусияти жиҳатдан бир хил бўлган хорижий ва маҳаллий дори воситаларининг нархлари ўртасида катта тафовут борлиги ҳамда ўзимизнинг айрим маҳаллий маҳсулотлар чет давлатларникидан анча қимматлиги аниқланди.

Натижада партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ҳамда партия экспертлари иштирокида мазкур масала муҳокама қилиниб, масъул идоралардан аҳолининг дори бозоридаги нархлар тафовути бўйича ҳақли норозиликларига нисбатан муносабат билдириши юзасидан депутатлик сўрови юборилди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Ҳуқуқ тизимида сарсонгарчиликлар барҳам топади

admin

Журналистнинг рафиқаси бўлиш ҳам жасорат

admin

Қандай тадбиркорга солиқ тўлашда алоҳида имтиёз берилади?

admin