ADOLAT 24

ОМОНАТ

Қалб — Аллоҳнинг омонати. Уни Эгасига қай ҳолда қайтарамиз?Қўшнидан омонатга бир коса олсак, ишлатиб бўлгач, ювиб, покиза ҳолда қайтарамиз.Қалб вазифасини ўтаб бўлгач, уни покизалашга имконимиз бўлмайди. Ортимизда қолаётган яқинларимиз ҳам тозалаб бера олишмайди. Уни поклашни олдинроқ ўйлашимиз керак… Уни турли иллатлар билан булғамаслик чорасини кўрсак, янада афзалроқ.Эски бир жомга тўпланган ахлатни кимдир бошқа бировга ҳадя этмайди. Агар қалбни ғазаб, риё, ҳирс, очкўзлик, ҳасад, ғийбат… каби иллатлардан муҳофаза қилмасак, у ўша ахлат тўла жомга ўхшаб қолади.

Тоҳир Малик

Tegishli xabarlar

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш зарур

admin

АДОЛАТ ҚОМУСИ

admin

ВАТАНГА РУҲАН ПОК, МАЪНАН БОЙ, ЖИСМОНАН КУЧЛИ АВЛОД КЕРАК

admin