ADOLAT 24

Аҳоли манфаатлари — устувор мақсад

Партиянинг омма орасидаги ҳурмати, обрў-эътибори депутатлик корпусларининг фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Буни яхши англаган “Адолат” СДП Вобкент туман кенгаши депутатлари электорат ва аҳолининг кенг қатламлари билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Жумладан, депутатлик гуруҳи аъзо­лари томонидан партиянинг “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик”, “Ёшларни ахборот хуружидан асраймиз”, “Муаммо билан юзма-юз” ва “Бир ойда – бир иш ўрни“ лойиҳалари доирасида жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар ўрганилиб, уларнинг ечимини топишга эътибор қаратилмоқда.

“Бир ойда – бир иш ўрни” лойи­ҳаси доирасида депутатлар тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда жами 13 нафар хотин-қиз ва ёшларни иш билан таъминлашга эришдилар. “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида “Аёлларни зўравонлик­лардан ҳимоялаймиз!” мавзусида еттита учрашув ташкил этилиб, 524 нафар хотин-қизлар билан суҳбат олиб борилди ва уларга “ҳимоя ордери”ни бериш тартиблари тушунтирилди.

Халқ депутатлари Вобкент туман Кенгашида фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 16 та депутатлик сўровлари чиқарилиб, 34 маротаба мансабдор шахс­ларнинг ҳисоботлари эшитилган. Шунингдек, депутатлик гуруҳлари томонидан кўриб чиқиш учун доимий комиссияларга 14 та, сессияларга эса 2 та масала киритилди. Натижада аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъул мансабдор шахсларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда Кенгашнинг тегишли комиссияси томонидан қарорлар ижроси назоратга олиниши белгиланди.

Шу билан бирга депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш, жойларда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқишга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди.

Сайлов округлари ҳудудидаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилиши натижасида партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойи­ҳаси доирасида бир қатор беминнат ҳомийлик тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, депутатлик гуруҳи раҳбари Маҳбуба Рўзиева тумандаги “Хайрхуш” МФЙда яшовчи, оилавий шароити оғир, 1-гуруҳ ногиронлари Ҳусниддин Очилов ва Назокат Бозоровани озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари билан таъминлаб келмоқда.

Ташаббускор депутатнинг саъй-ҳаракати билан тумандаги “Хайрхуш”, “Қатағон”, “Найман”, “Хайрабод” МФЙларнинг ички кўча йўллари таъмирланиб, чироқлар ўрнатилди. Aҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган муаммолар бугунги кунда депутат томонидан ўз ечимини топаётганидан вобкентлик­лар мамнун.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Дилором Қодирова томонидан партиянинг “Адолат” сиё­сий-ҳуқуқий ўқувлар куни” лойиҳаси доирасида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи хотин-қизлар иштирокида сиёсий ўқувлар ташкил этиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, депутат ташаббуси билан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тумандаги МФЙлар ҳудудида яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган, ногирон фарзанди бор ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Бундан ташқари, депутатлар ҳар ҳафта партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар мурожаатини тинглашмоқда ва уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўришмоқда.

Дарҳақиқат, депутатлар халқ орасида партиянинг обрўси ва партияга бўлган халқ ишончининг ортишида асосий кўприк вазифасини ўтайди. Демак, депутатлик гуруҳи аъзоларининг аҳоли манфаатлари йўлида олиб бораётган кундалик ишларни ўз вақтида тўғри ва самарали ташкил этиши партиямизнинг ва юртимизнинг манфаатларига хизмат қилади.

Моҳигул Раҳимқулова,

Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ: функциялари, яратилиш тарихи ва моҳияти

admin

ЙЎЛКИРА: эчкига жон, қассобга ёғ қайғуси(ми?!)

admin

ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ    БИЛАН ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДА АЛОҲИДА ЎРНАК КЎРСАТГАН ХОДИМЛАРДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

admin