ADOLAT 24

Мурожаатлар ижобий ечим топди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев хонқалик сайловчилари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. 

Депутат тумандаги “Обод” маҳалласида жойлашган 52-умумий ўрта таълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ўрганганида, тайёргарлик ишлари талаб доирасида экани кузатилди.  

Шундан сўнг фаоллар ушбу маҳаллада жойлашган 29-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлишганда мактаб директори Равшан Рўзметов мактабнинг олд қисмини девор билан ўраб олиш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Депутатнинг мазкур масала юзасидан туман Молия бўлимига қилган мурожаати эътиборга олиниб, муаммо ижобий ечимини топди. 

Фаоллар “Муқаддас” маҳалласида жойлашган 12-мактабгача таълим ташкилотида болаларга яратилган шарт-шароитлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражасини ўрганишганида, муассаса мудираси Тожигул Ибодуллаеванинг болалар учун ички ҳожатхона мавжуд эмаслиги борасида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам эътиборга олинди. 

Хонқа туман “Знахос” маҳалласида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган Севара Ҳасанова тадбиркорлигини янада кенгайтириш мақсадида субсидия асосида тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантирилди ва бу масалага ҳоким ёрдамчиси Қуранбой Жабборовнинг эътибори қаратилиб, мурожаатчига тикув машинаси олиб берилди.

Шунингдек, учрашувлар давомида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида маҳалла фаолларига, муассаса етакчиларига атроф-муҳитни тоза тутиш, мевали ва манзарали кўчатлар экиш каби тавсиялар ҳам берилди.

Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

“Uzbekistan GTL”: табиий газ ва ноёб ёқилғи

admin

Эзгулик йўлида бирга бўлайлик!

admin

ХАТО ҚИЛИШИНГНИ КУТАРЛАР

admin