ADOLAT 24

Ўзбекистон Туркий инвестиция жамғармасига аъзо бўлмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Анқара битими Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этишни кўзда тутади. Битим жамғарманинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Битимнинг ратификация қилиниши Ўзбекистон Республикасининг Туркий инвестиция жамғармасига ўз молиявий улуши билан таъсисчи давлат сифатида аъзо бўлиб киришига ҳуқуқий замин яратади.

Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этишдан асосий мақсад – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида минтақавий савдо ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодиётни ривожлантиришдан иборат.

Жамғарманинг таъсис этилиши тузилма доирасида туркий давлатлар, хусусан, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия томонидан турли инвес­тициявий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имконини беради.

Қуйи палата томонидан қабул қилинган қонун маъқуллаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилди.

Қодир Жўраев, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари

Tegishli xabarlar

Муаммолар жойида ҳал этилди

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ “ҲИНДИСТОН – МАРКАЗИЙ ОСИЁ” САММИТИДА ИШТИРОК ЭТДИ

admin

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш пайти келди (Депутат фикри)

admin