«Adolat» газетасининг 2023 йил, 22 сентябрь, 38-сонида чоп этилган «Кўктошда кўркам мажмуа қурилди» сарлавҳаси остида ёритилган мақолада ака-ука тадбиркорларнинг онаси Маҳбуба опа мақола муаллифига:
“Ўғилларимизни мақтайдиган газетангизни қаердан топаман?” деб савол берган эди.
Куни кеча “Адолат” социал-демократик партиясининг Наманган вилоятидаги вакиллари Маҳбуба опа ва Боқижон ака Холдоровлар хонадонига келиб, мазкур газетанинг бир неча сонини ва махсус совғаларни топширишди.