ADOLAT 24

Кўп сонли БПТмиз яна 60 нафар аъзони бирлаштирди

Маълумки, партиянинг халқ орасидаги обрў-эътибори унинг таркибига бирлашган фаол аъзолари сонига боғлиқ. Шу боис ҳам партиямиз сафини фаол аъзолар, БПТлар сони ҳисобига ошириб бориш асосий мақсадларимиздан бири саналади. Мазкур масалага устувор вазифалардан бири сифатида қараб келаётган Рес­публика ихтсослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалидаги “Адолат” СДП бошланғич партия ташкилоти яна 60 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирди. 

– Икки юз етти нафар аъзога эга бошланғич партия ташкилотимиз партия­нинг дастур ва мақсадларини ҳаётга татбиқ этишда, ташкил этилаётган нуфузли маънавий, маърифий, сиёсий тадбирларда фаол иштирок этмоқда, – дейди БПТ раиси Атахон Тажиддинов. – Сафимизга яна олтмишта фаол аъзо қўшилди. Сафимизни янада кенгайтириб, партиямизнинг мақсадларини рўёбга чиқарамиз.

Бир сўз билан айтганда, бошланғич партия ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган бу каби ташаббуслар партиямиз ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади, албатта.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби

Tegishli xabarlar

Марказий Осиё – КАДҲК: минтақалараро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ    МИРЗИЁЕВНИНГ «МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ» БИРИНЧИ САММИТИДАГИ НУТҚИ

admin

Ўзбекистон — Туркия: Стратегик ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

admin