ADOLAT 24

Матбуот котиблари фаолияти такомиллаштирилади

Жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, жамият ва мамлакат ҳаётида, қолаверса, дунёда содир бўлаётган ижтимоий-сиё­сий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида матбуот соҳасининг ўрни беқиёсдир.

Шуни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий аппаратида партия тизимидаги матбуот котиблари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган семинар ташкил этилди.

Тадбирни “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Рахмонов кириш сўзи билан очиб, матбуот котиблари ҳар қандай ташкилотнинг жон томири эканлиги, янгидан-янги ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, йўл қўйилаётган хатолар, пировард натижада эса шу ташкилот томонидан амалга оширилаётган ютуқ ва камчиликлар билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш, ташкилотда фаолият юритаётган матбуот котибларига боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида партия Сиёсий Кенгаши раисининг Ахборот сиёсати бўйича ўринбосари, “Adolat” ижтимоий-сиёсий газетасининг бош муҳаррири Ислом Ҳамроев томонидан матбуот котибларига ОАВ билан самарали иш ташкил этиш, эълон қилиб борилаётган материаллардаги матн, сурат ва видеолавҳаларни сифат ҳамда мазмун жиҳатдан янада яхшилашга оид бир қатор тавсиялар, назарий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, семинарда жорий йилнинг ўтган даврида партия фаолиятини самарали ёритишга доир амалга оширилган ишлари сарҳисоб қилиниб, келгуси режалар муҳокама қилинди.

Мунозара, савол-жавоблар тарзида ўтган мазкур семинарда тадбир қатнашчилари ва онлайн тарзда иштирок этган ҳудудий Кенгаш матбуот котибларининг ташаббуслари, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди. Шунинг­дек, намунали фаолият олиб бораётган матбуот котибларини алоҳида эътироф этиш билан бир қаторда, уларнинг ижобий тажриба ва ютуқларидан барча ҳудудий Кенгашлар фаолиятини самарали ёритишда фойдаланиш тавсия этилди. 

Шу билан биргаликда, тизимдаги матбуот хизматларининг моддий-техник базасини замон талаблари даражасида таъминлаш, мавжуд камчилик­ларни бартараф этиш борасида вазифалар белгиланди.

Tegishli xabarlar

Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари

admin

“Адолат” СДП янги таҳрирдаги Конституция аудио китобини тақдим этди

admin

Мақсадимиз ягона: Ҳар бир сайловчи биздан рози бўлсин!

admin