ADOLAT 24

Касб-ҳунардан барака топаётганлар

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари шу кеча-кундузда аҳоли ўртасида “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида илгари сурилган ғояларни кенг тарғиб этишаяпти. Шу билан бирга хонадонларга ташриф буюриб, одамлар билан юзма-юз мулоқот уюштиришмоқда.

Депутатлик гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони, Қарши давлат университети ўқитувчиси, профессор, устоз Муҳаббат Шаропованинг Қарши шаҳридаги “Худойзот” МФЙ фуқаролари билан юзма-юз мулоқоти, айниқса, самарали кечди. Одамлар ўзларини қийнаб келаётган турли масалалар билан депутатга юзланишди. Муаммоларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди. Маҳалла раиси, “Адолат” СДП фаоли Аъзам Каримовнинг депутатга мурожаати алоҳида эътиборни тортди. Маҳалла ички йўлларини ўрганган депутат 18 та кўчани асфальт қилишга эҳтиёж борлигини аниқлади. Бу муаммо шаҳар ҳокимлиги ва унинг тасарруфидаги масъул идоралар масъуллари иштирокида бартараф этиладиган бўлди. 

Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида 37 та йўналишда касбга тайёрлаш учун ўқув курслари ташкил этилган. Уни ҳозиргача 11 та касб, яъни тикувчи, аёллар сартароши, косметолог, нейлстилист, ошпаз, қандолатчи, официант-батлер, уқаловчи, ёш болалар учун энага, ёрдамчи тарбиячи, кичик меҳр-шафқат ҳамшираси каби йўналишлар бўйича 150 нафардан ортиқ фуқаро тамомлади.Ўқув курс­ларини битирган фуқароларни иш билан таъминлашни Муҳаббат Шаропова ўз назоратига олган. Унинг тегишли идораларга мурожаат билан чиқиши натижасида 7 нафар фуқаро ишли бўлди. 100 нафари эса ўз-ўзини банд қилди. 6 нафар фуқаро субсидия олди, қолганлари ҳам турли йўналишларда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.  

– Ҳозир ҳам мономарказда 200 нафардан ортиқ тингловчилар касб-ҳунарга ўқитилмоқда, – дейди партиядошимиз, муҳтарам устоз Муҳаббат Шаропова. – Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлар ўз фаолиятини йўлга қўйиб, оилаларига моддий даромад олиб кириш баробарида бошқаларни ҳам иш билан таъминламоқда. Бу эса олдимизга қўйган мақсадларимизга эришаётганимиздан далолатдир.

Ҳусниддин Бердимуродов, 

партия фаоли

Tegishli xabarlar

Ҳар бир мурожаат ижобий ечим топмоқда

admin

Фарзандларини “унутган” ота

admin

Турар жойлар олдидаги боғлар, болалар ва спорт майдончалари, бошқа ижтимоий объектлар жойлашган ерлар халқники бўлиши керак

admin