ADOLAT 24

Мактаб – буюк даргоҳ

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Aйламак бўлмас адо анинг ҳақин юз ганж ила.

A. НAВОИЙ

Халқ учун нондан сўнг энг муҳими мактабдир.

Ж. ДAНТОН

Мактаб, ўз системасида мужассамланган асосий предмет ва принципларига кўра, халқлар ва давлатлар турмуши ва тақдирини белгилашда бағоят буюк кучдир.

Д. И. МЕНДЕЛЕЕВ

Бизга таълим бераётганлар ҳақли равишда бизнинг ўқитувчиларимиз деб аталадилар, аммо бизни ўқитаётганларнинг ҳар бири ҳам бу номга лойиқ эмас.

И. ГЁТЕ

Кимки болаларни уларнинг ўзлари ўзлаштира оладиган даражада эмас, балки мен ўзим истаган даражада ўқитишим зарур, деб ҳисобласа, у мутлақо калтабиндир.

Я. КОМЕНСКИЙ

Болаларга ўқитилаётган дарслар уларнинг ёшига мувофиқ келмоғи лозим, акс ҳолда, уларда ўзбилармонлик, ўзига бино қўйиш, мағрурланиш касали хавфи туғилади.

И. КAНТ

Одамларни ҳамма нарсага ўргатишади-ю, аммо андишага ўргатишмайди, ҳолбуки улар билимдонлик билан эмас, ўзлари ҳеч қачон ўрганмаган ўша андишалилик билан ажралиб туришга кўпроқ интиладилар.

Б. ПAСКAЛ

Чиройли ҳайкалча ясаб, унга ҳаёт бахш этмоқлик яхши, аммо ёш ақлни улғайтириш, ёш қалбни ўзига хос шакллантириб, унда адолат туйғусини жонлаштириш янаям яхшидир.

В. ГЮГО

Tegishli xabarlar

Келажакка дахлдор дастур

admin

ИХЧАМ ВА САМАРАЛИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ВАЗИФАСИ ҚЎЙИЛДИ

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ “ХИТОЙ – ҚИРҒИЗИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН” ТЕМИР ЙЎЛИ ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА СТРАТЕГИК ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ ИМЗОЛАШ МАРОСИМИ ИШТИРОКЧИЛАРИГА ТАБРИК СЎЗИ

admin