ADOLAT 24

Юрт равнақининг кафолати

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Ўзбе­кис­тон – 2030» стратегияси тўғрисида»ги фармон ҳамда «Ўзбекис­тон – 2030» стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор Янги Ўзбекистон шароитида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришларни изчил давом эттириш, соҳа ва йўналишларни янада ривож­лантиришга қаратилганлиги билан улкан аҳамият касб этади. 

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегияси барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлат барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш каби муҳим йўналишлар белгилаб олинган.

Бугун иқтисодиёт тармоқлари жадал ривожланиб, шаҳар ва қишлоқлар ободонлаштирилиб, катта ўзгариш­ларга юз тутаётган Қорақалпоғистон Республикасининг ҳам ижтимоий сиёсий ҳаётида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган ҳар бир вазифа Респуб­ликамизнинг келгусидаги тараққиётига, халқ фаровонлигига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Айниқса, қарорда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш алоҳида устувор йўналиш қилиб белгиланган. Ушбу йуналишда қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш учун 10 фоиз ставкада кредитлар ажратиш, ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкаларини субсидиялаш асосида Қорақалпоғис­тон Республикаси ва Хоразм вилоятларида жорий қилиниши, бу тизимни кейинчалик республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этиш қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини таъминлашга, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга хизмат қилади. 

Стратегияни ҳаётга татбиқ этишда «Адолат» социал-демократик партиясининг Қорақалпоғистон Респуб­ликаси Кенгаши ҳам камарбаста бўлади. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган ҳар бир вазифа партиямиз электоратида атрофлича муҳокама қилинади, бу борада олдимизда турган вазифаларнинг ижросини таъминлаймиз.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси – Янги Ўзбекистонни қуриш йўлидаги энг тўғри стратегия эканлигига тўлиқ ишонамиз ва ушбу ҳужжат том маънода Янги Ўзбекис­тонда сиёсий-ҳуқуқий ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича дастуриламал ҳужжатга айланади.

Нурлибой Қайпбергенов, 

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ    МИРЗИЁЕВНИНГ «МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ЕВРОПА ИТТИФОҚИ» БИРИНЧИ САММИТИДАГИ НУТҚИ

admin

ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШ ВА СОТИШДА ЭРКИН РАҚОБАТНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН БОЗОР ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

admin

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ ВА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

admin