ADOLAT 24

Фахрий депутатнинг совғаси

Китоб, кутубхона — ҳар қандай соҳада тўғри қарор қабул қилишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Бу, айниқса, қонун ижодкорлиги соҳасида жуда асқотадиган омил ҳисобланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Парламент кутубхонаси”да ҳам ҳар бир китобхоннинг мутолаа қилиши учун сиёсат, иқтисодиёт, давлат ва ҳуқуқ, юридик фанлар, бадиий адабиётлар, тиббиёт, қишлоқ ҳўжалиги, тарих, хусусан, Ўзбекистон ва жаҳон тарихига оид китоблар мавжуд.

Кутубхона залида 23 та китоб жавонларига 5 мингга яқин китоблар жойлаштирилиб, зиё маскани библиографик классификация соҳалари асосида адабиётлар билан бойитилган. Китобхонларга 12 та мустақил ёритиш тизими, электрон қувватлагич ва интернетга эга бўлган ўқув жойлари яратилган.

Шунингдек, ўқув залида босма даврий нашрлар кундалик тарзда янгиланиб борилади. “Парламент кутубхонаси”нинг электрон базасида 30 мингдан ортиқ электрон каталог ва 10 мингга яқин электрон китоб мавжуд. 

Ўтган давр давомида кутубхонада фойдаланувчилар учун қулай шароит ва имконият яратиш мақсадида кўплаб хайрли ишлар қилинди. Жумладан, кутубхонага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари изчил жорий этиб келинмоқда. Унинг фонди янгидан-янги адабиётлар билан бойитилмоқда.

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг собиқ аъзоси Абдурафиқ Ахадов Парламент кутубхонасига турли соҳага оид 300 дан ортиқ адабиётларни тақдим этди.

Фахрий депутатнинг бу савобли иши депутатлар корпуси томонидан ижобий баҳоланмоқда.

Tegishli xabarlar

“ЧИМИЛДИҚ”НИ дунё саҳнасига олиб чиққан тадбиркор

admin

Ваъдабоз ҳокимлардан куйдик…

admin

Маркетинг – инсон эҳтиёжларини қондириш тамойили

admin