ADOLAT 24

Инсон соғлиги — олий қадрият

Оториноларингология йўналиши тиббиёт соҳасининг бош­қа йўналишлари каби инсон саломатлигини асрашда муҳим роль тутади. Маълумотларга кўра, даволаш муассасаларига мурожаат қилган беморларнинг 30 фоизи щу йўналишдаги, яъни юқори нафас йўллари яллиғланиши ёки қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари билан мурожаат қилишади.

Шу боисдан ҳам айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айни вақтида қабул қилинган муҳим ҳужжатдир.

Қарорда соҳада тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш, бу йўналишда нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, давлат муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, илм-фанни ривожлантириш орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, инсон манфаатларини таъминлаш масаласи бош мақсад сифатида белгилаб олинган.

Қарорга кўра, 2023-2024 йилларда кўп тармоқли марказий поликлиникалар, болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларини замонавий зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш соҳада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бир қаторда заиф эшитадиган болалар учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан йилига камида қўшимча 2000 та рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар қанчадан-қанча ўксик дилларга қувонч бағишлайди.

Қарор билан яқиндан танишиб чиқар эканман, хаёлимга давлатимиз раҳбарининг “…Биз ҳаётда ўзини тўла оқлаган “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун” деган тамойилдан келиб чиққан ҳолда ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш йўлини давом эттирамиз”, деган сўзлари келди. Aлбатта, аҳоли саломатлиги давлатимиз томонидан юритилаётган ижтимоий сиёсатнинг муҳим ва устувор йўналишларидан биридир. Бу эса жамиятимизда инсон, унинг манфаатлари, жумладан, соғлиғи энг олий қадрият эканлигининг ёрқин намунасидир.

Тозагул ХОЛИҚОВА,

халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати,

Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРИГА

admin

Таҳририятдан:

admin

Соҳада инновацион жараён юзага келса… Кимга зарару, кимга фойда?

admin