ADOLAT 24

Депутатларимизфаолиятидан: Мақсад— муаммоларга ечим топиш  (Андижон, Хоразм, Сирдарё вилоятлари мисолида)

 Андижон вилояти. Кейинги йилларда маҳаллий кенгаш депутатлари фаолиятида жонланиш кузатилмоқда. Бугун халқ вакилларининг зиммасидаги масъулият янада ошган. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бошқа соҳа раҳбарлари каби депутатлар ҳам халқнинг ичига кириб бориб, мавжуд муаммоларни ўрганиш билан чекланмай, уларнинг ечимини ҳам топ­моқда. Бу эса сайловчиларнинг ўз вакилларига бўлган ишончини оширмоқда.

Шу ўринда халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи фаолиятига эътибор қаратайлик. 4 нафар ташаббускор депутатнинг ҳар бири масъулиятли, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб иш кўрадиган соҳа вакиллари. Асосийси, халқ билан тиллаша олади, давлатимизнинг бугунги сиёсатини жамоатчиликка етказишда етарли тажрибага эга. Улар маҳаллий кенгаш сессия­ларига энг долзарб масалаларни олиб чиқмоқдалар.  

Давлатимизнинг бугунги сиёсатини жамоатчиликка ўз вақтида етказиб бориш бош вазифа. Шундан келиб чиқиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижобий натижалари, халқ фаровонлигини ошириш борасида Юртбошимиз ва ҳукумат томонидан чиқарилаётган фармон ва қарорлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан 144 маротаба учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Уларда 28 минг нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этди. 

Йилнинг энг муҳим воқелиги бўлган Референдум ва навбатдан ташқари ўтказилган Президент сайловида ҳам вакилларимиз фаоллик кўрсатди. Жамоатчилик орасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва сайлов қонунчилиги тарғиботига алоҳида эътибор қаратилди. 

Депутат Насиба Тўйчиева Асака туманидан сайланган. Асакаликлар чин маънода унга суянади. 6 ой давомида депутатнинг аралашуви билан сайловчиларни қийнаб келаётган қатор муаммолар ижобий ечим топди. Жумладан, тумандаги 5 та кўча асфальтланди, 7 та кўчадаги хонадонларга ичимлик суви тортилди, 12 нафар тадбиркор ўз фаолиятини бош­лади. 

Оилаларни мустаҳкамлаш ва ёшлар тарбияси депутатнинг доимий эътиборида. 45 дан зиёд оилалардаги келишмовчиликлар бартараф этилиб, ажримларнинг олди олинди. Натижада шунча оилада тирик етимга айланаётган болалар ота-она меҳрини қайта топди.

Маҳаллаларда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “Миллат ва маънавият”, “Мустақиллик – олий неъмат”, “Ўз уйингни ўзинг асра”, “Мен халқ севган фарзанд бўламан”, “Тинчликни қадрига етайлик” каби мавзуларда давра суҳбати ва учрашувлар, тадбирлар ташкил этилди. Депутатнинг бу каби ташаббуслари келажагимиз эгаларининг ватанпарварлик туйғусини оширмоқда. 

Депутат Иброҳимжон Митиллаев 3-“Андижон” сайлов округидан сайланган. У иқтисодий йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами билан ишлашни ўз олдига асосий вазифа сифатида белгилаб олган. Депутатлик гуруҳининг йиғилиш­ларида ҳам айни шу масалани биринчи ўринга қўяди.  

2023 йилнинг 1-чорагида унинг ҳаракати билан Андижон шаҳар маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан шаҳарда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга 2 миллиард 628 миллион сўм маблағ ажратилди. 

Амалдаги йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланиши депутат зиммасидаги масъулиятни янада оширди. Инсон қад­рини улуғлаш, моддий-маънавий ёрдам кўрсатишга эъти­бор кучайтирилди. Бир­гина мисол: депутат ташаббуси билан халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг сессиясида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан эҳтиёжманд беморларга дори-дармон, жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун моддий ёрдам ажратиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди. Натижада, бир неча фуқароларни қийнаётган муаммолар бартараф этилди.

Шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 521 нафар ёшларга тўлов шартномаси пуллари, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш истагидаги ёшларнинг 118 нафарига ўқиш харажатлари тўлаб берилди.

Шаҳрихон туманида ҳам бугун сайловчиларнинг “Адолат” СДП вакиллари бўлган депутатларга ишончи катта. Бунга шу ҳудуддан сайланган депутат Рустамжон Ҳожибоевнинг фаоллиги сабаб. У ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор билан қарайди. Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида мутассадди ташкилотларга 10 та депутатлик сўровлари юборди. Бунинг натижасида 2 километр ички йўлларга асфальт ётқизилишига эришилди, 1 та мактаб реконструкция қилиш учун давлат дастурига киритилди, 1 километр тоза ичимлик суви тармоғи тортилди. Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 1 та трансформатор, 24 та бетон устун ўрнатилди. 

Фуқароларнинг шахсий муаммолари ҳам депутат назоратида. Шаҳрихон тумани “Пахтакўл” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Тошхон Маннопованинг яшаш уйининг том қисмидан сув оқаётганди. Таъмирлаш учун оилада имконият йўқ. Депутат кўмагида ушбу хонадонга 10 дона шифер ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.   

“Сарой” МФЙда яшовчи Анваржон Қодиров ва Давронбек Пиримқуловлар оиласи ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож эди. Уларнинг мурожаати ижобий ечим топди. Ҳар икки оилага моддий ёрдам кўрсатилиб, назоратга олинди. 

Бир сўз билан айтганда, бугун андижонлик халқ вакиллари муаммолар ечимини топмоқда. 

Акбаржон Назаров,

Андижон вилоят кенгаши Матбуот котиби

***

Хоразм вилояти. Мамлакатимизда инсон қад­рини улуғлаш тамойилини изчиллик билан амалга ошириш борасида партиямиз фаоллари, депутатлари ҳам фидокорона хизмат қилишмоқда.

Жумладан, вилоят кенгаши депутати Тоҳир Палванов етакчилигидаги бир қатор мутахассислар томонидан вилоятнинг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган, онкологик касалликларга чалинган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, “Аёллар дафтари” рўйхатида турган 20 нафардан зиёд аёлларда бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, уларни соғлом ҳаётга қайтаришга эришилди. 

 Вилоят кенгаши депутатлик гуруҳининг яна бир фаол, саховатпеша аъзоси Бахтиёр Матяқубовни ҳам доим сайловчилар орасида учратиш мумкин. Ҳудудидаги кам таъминланган оилаларнинг яшаш шароити ҳамиша депутатнинг диққат марказида бўлиб келган. Унинг ҳомийлигида “Маънавият” маҳалласида жойлашган 47-ИДУМ ўқувчиси, кам таъминланган оила фарзандига шахмат бўйича туман миқёсида ғолиб бўлгани муносабати билан ноутбук совға қилинди.

Шунингдек, вилоят кенгаши депутати Улуғбек Қур­язовнинг саъй-ҳаракатлари билан 10 нафар фуқаро Хонқа туманидаги сут маҳсулотларини қайта ишлаш “Темур-Назар” оилавий корхонасига, 7 нафар фуқаро “Милк Амир” хусусий корхонасига ишга жойлаштирилди. Фуқаро Муҳайё Майлиеванинг онаси Зулайҳо Отажонова бир неча йилдан буён юрак-қон томири касаллиги билан қийналиб келаётгани, моддий томондан қийинчиликлар бўлаётгани борасидаги мурожаати депутат томонидан ўрганилди ва Хонқа туман бюджетидан мурожаатчига 5 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. 

Вилоят кенгаши депутатлик гуруҳининг яна бир фаол аъзоси Қудрат Жуманиёзов ҳам мутахассислигидан келиб чиқиб, сайловчиларининг саломатлигига жуда катта эътибор қаратмоқда. Хусусан, депутат Урганч шаҳридаги “Юқори боғ”, “Гулшан”, “Ҳамжиҳатлик” “Саховат”, “Жамбул”, “Бинокор” ва “Олма боғ” маҳаллаларида яшовчи сайловчилари орасида мунтазам тиббий кўриклар ташкил этиб келмоқда. Унинг ҳомийлигида жорий йилда 40 нафардан зиёд оилаларга моддий кўмак кўрсатилди. 

Боғот туман кенгаши депутати Шермат Матчанов депутатлик фаолиятини бошлаган илк кунларданоқ сайловчиларининг ҳурмат-эътиборини қозонган. “Найман” маҳалласидаги марказий йўлнинг яроқсизлиги маҳалла аҳлини кўпдан бери қийнаб келаётган эди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан йўлнинг 2 километр қисмига тош ётқизилди. 

Туман кенгаши депутати Отажон Матниязов “Юксалиш”, “Навбаҳор” маҳаллаларида ўтказган ёшлар билан учрашуви чоғида ёшларнинг бир қатор мурожаат ва таклифларини ўрганиб чиқди. Тадбиркорлик қилиш истаги борлигини билдириб, тикув машинаси сўраган Маҳфуза Сафарованинг мурожаати жойнинг ўзида ижобий ҳал бўлди. Мурожаатчи замонавий тикув машинасига эга бўлди. Тадбир давомида тадбиркорлик, кредит, бандлик масалалари бўйича мурожаат билан чиққан яна бир қатор ёшларнинг истаклари ҳам депутат аралашуви билан қаноатлантирилди. 

 “Шовот” маҳалла аҳлининг Жалолиддин Мангуберди ва Комилжон Отаниёзов кўчаларининг кесишган жойида сув қувури ёрилиб кетганлиги сабаб тоза ичимлик суви исроф бўлаётгани тўғрисида Шовот туман кенгаши депутати Феруза Юсуповага қилган мурожаатлари ҳам тезкор ҳал қилиниб, исрофгарчилик бартараф этилди. Шу маҳалладаги “Уста Содиқ” кўчаси йўлининг носозлиги тўғрисидаги сайловчилар томонидан баён этилган масала ҳам депутатнинг сўрови натижасида 3-чоракда ижобий ҳал этиладиган бўлди. Шунингдек, тумандаги “Янги турмуш” ва “Олтин қалъа” маҳаллаларини боғлаб турадиган кўп­рикни таъмирлаш ишлари тўхтаб қолгани боис, йўловчиларга ноқулайликлар туғдираётган эди. Туман кенгаши депутати Хурсанд Исмоиловнинг Хоразм вилояти “Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси” раҳбарига йўллаган депутатлик сўрови ўрганиб чиқилди ва кўприкда таъмирлаш ишлари қайтадан бошлаб юборилди. Шунинг­дек, депутат ташаббуси билан 300 нафардан зиёд ишсиз аёллар ва ёшларга туманда фаолият юритаётган “UZTEX GROUP” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонага ишга жойлашишларига амалий ёрдам берилди.

Урганч туман “Ғалаба” маҳалласи аҳолисининг тоза ичимлик суви ҳамда эски симёғочлар муаммоси юзасидан туман кенгаши депутати Д.Искандаровага қилган мурожаатлари эътиборга олинди. Депутат томонидан “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ Урганч туман филиалига ва туман электр тармоқлари корхонасига йўлланган мурожаат қаноатлантирилиб, маҳаллага тоза ичимлик суви қувурлари ўтказилди, эски сим­ёғочлар янгисига алмаштириладиган бўлди.

Хива туман кенгаши депутати Отахон Машарипов мазкур ҳудуддаги кам таъминланган оила фарзанд­ларидан 30 нафарини туманда фаолият юритаётган “Чинобод қурилиш” хусусий корхонасига ишга жойлаштиришга бош-қош бўлди. Депутат ҳомийлигида “Гандимиён” маҳалласида истиқомат қилаётган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 25 та оила мунтазам озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келинмоқда. Туман кенгашининг яна бир фаол депутати Мақсуд Эшниязовнинг саъй-ҳаракатлари билан аҳолини соғломлаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Нажмиддин Кубро» маҳалласида истиқомат қилувчи сайловчилари орасида чуқурлаштирилган тиббий-кўрикларнинг ташкил этилиши натижасида жорий йилда 37 нафар фуқаронинг жиддий касалликка чалинишининг олди олинди. Ўндан зиёд кам таъминланган оила аъзолари бўлган беморларга дори-дармон етказиб берилди, 7 нафар беморнинг туман тиббиёт марказида ётиб даволанишига ёрдам берилди, 3 нафар мурожаатчи соғломлаштириш муассасалари учун йўлланма билан таъминланди. 

Урганч шаҳар кенгаши депутати Равшанбек Жуманиёзовнинг саъй-ҳаракати билан “Юқори боғ” маҳалласида яшовчи сайловчиларининг 22-махсус ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти олдидаги йўлнинг яроқсизлиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан кўчанинг 400 метр узунликдаги қисми асфальтлаштирилди. Шунингдек, депутат ташаббуси билан маҳалладаги эски симёғочлар 2023 йилнинг иккинчи ярим йиллигида 100 фоиз янгисига алмаштириш шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан режага киритилди. Депутат кўмаги билан жорий йилда 20 нафар фуқаро иш билан таъминланди, 2 нафар беморга вилоят тиббиёт марказига йўлланма олиб берилди, 1 нафар беморда бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилди, депутатнинг шаҳар ҳокимлигига қилган мурожаати туфайли 6 нафар бемор доволаниши учун 4 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача маблағ билан таъминланди. 

Бир сўз билан айтганда, депутатларнинг сайловчилар олдидаги бурч ва вазифасини сидқидилдан адо этишлари, сайловчиларнинг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларига хизмат қилиш билан бир қаторда, халқимизнинг партиямизга бўлган ҳурмат ва ишончини оширмоқда.

Замира Абдуллаева,

Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби


Сирдарё вилояти: Мамлакатимизда аҳолини ҳаётдан рози этиш, инсон ҳуқуқларини олий қадрият билиб, манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, ушбу жараёнларда барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлар фаол иштирок этишмоқда.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини олиб бориш, жойларда қонунлар, ҳукумат қарорлари ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишда фаол қатнашмоқдалар.

Жумладан, кенгашлар сессия­лари кун тартибига партия Сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга доир бир қанча масалалар киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинмоқда. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Жонибекова томонидан «Адолат» СДП вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Сиёсий партиянинг дастурий мақсадлари ва унинг доимий электорати манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри «Адолат» СДПнинг депутатлик гуруҳи фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда депутатларнинг ўз ваколатларини амалга ошириш кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг доимий комиссиялар мажлислари ва сессиялар кун тартибига таклифлар киритиш бўйича ташаббусларини кучайтиришнинг амалий механизмларини такомиллаштиришга ало­ҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи қай даражада иштирок этаётганлиги қизғин муҳокама қилинди. 

Таъкидлаш жоизки, депутатлар ҳар бир мурожаатга эъти­бор қаратиб, муаммоларга ўз вақтида ечим топилишига эришмоқдалар. Жумладан, “Адолат” СДПнинг Янги­ер шаҳар кенгаши раиси Ф.Расулов, депу­татлик гуруҳи раҳбари Ў.Файзиев, депутатлар Т.Са­миев, Ғ.Раҳимовлар партия­нинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Маърифат”, “Бинокор”, “Давлатобод” МФЙларида аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатларини тингладилар.

Мулоқотлар давомида тилга олинган масала ва муаммолар ўрганилиб, депутатлар томонидан шаҳар Ободонлаштириш бош­қармаси, Электр таъминоти корхонаси, Сув таъминоти МЧЖ ҳамда Электр тармоқлари корхонаси раҳбариятига юборилган депутатлик сўровларига ўз вақтида ижобий жавоб қайтарилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, депутатлик гуруҳимиз томонидан халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг доимий комиссия­лари ва сессияларига киритилган 3 та масала юзасидан тегиш­ли қарорлар қабул қилинди. 

Ўткир Файзиев,

халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари

Tegishli xabarlar

Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ҳокимлари ҳисобот бермоқда

admin

Фуқаролар ҳаётини тубдан ўзгартиришга хизмат қилувчи ҳаётий ҳужжат

admin

Муаммолар бартараф этилмоқда

admin