ADOLAT 24

Президентликка номзоднинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда

Юртимизда муҳим сиёсий тадбир – Президент сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Aйни пайтда сайлов компаниясининг муҳим босқичи – жойларда сиёсий партиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Наманган вилоятининг ҳунармандчилиги билан дунёга танилган Чуст туманида Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик пар­тиясидан кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда “Адолат” социал-демократик партия­сидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг бош ишонч­ли вакили Иномжон Қуд­ратов томонидан тадбир иштирокчиларига номзод ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг Президентликка номзод Робахон Махмудова сайловчиларни мамлакат ривожи, халқимиз фаровонлиги, юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширишга қаратилган ғоя ва мақсадлари акс этган Сайловолди дастури ва унда илгари сурилаётган устувор йўналишлар бўйича яқиндан таништирди.

Таъкидланганидек, дастурда илгари сурилаётган ғоя ва вазифалар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсадларига ҳар жиҳатдан ҳамоҳанг бўлиб, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида адолат тамойилларини барқарор таъминлашни назарда тутади.

Жумладан, номзод дастурида ҳуқуқий давлат қуриш, ижтимоий адолатни қарор топтириш, миллий иқтисодиёт, илм-фан, инновациялар ва таълим соҳасининг барқарор ўсишига эришиш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, атроф-муҳитни ас­раш, хотин-қизлар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш каби устувор вазифалар илгари сурилмоқда.

Шунингдек, номзод ўз нутқида инсонларнинг кескин табақаланишига йўл қўйилмайдиган ижтимоий сиёсат юритиш хусусида ҳам тўхталди. Дастурда дунё сиёсий амалиётида кенг қўлланиладиган социал-демократик ғоялар – эркинлик, адолатлилик, бирдамлик ўзбекона қадриятларимиз, миллий ўзига хослигимиз, халқимизнинг менталитетига уйғунлашган ҳолда ифода этилгани учрашув иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. 

– Робахон Махмудованинг Сайлов­олди дастуридан ўрин олган таълим соҳасида кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг шаффоф тизимини йўлга қўйиш каби устувор масалалар сайловчиларининг эътиборини тортди, деб ўйлайман, – деди Наманган давлат университети проректори Наримон Деҳқонов. – Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дас­турда ўқитувчининг шаъни, қадр-қимматини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги, келажакда педагог ходимларнинг мавқеини оширишга хизмат қилади, албатта. Шу нуқтаи назардан, дастурда педагог ходимларнинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга қаратилган ташкилий чоралар илм-фан ривожи йўлида илғор давлатлар тажрибаси ва миллий қад­риятларимизга таянган ҳолда мактабларда таълим беришнинг янги стандартларини такомиллаштиришга қаратилган, бу эса мамлакатимиздаги ўқитувчи-педагоглар қаторида барча юртдошларимизни бирдек қувонтиришига ишончим комил. Зеро, устозлари қадр топ­ган юртнинг эртаси нурафшон, келажаги, албатта, порлоқдир.

– Робахон Анваровнанинг Сайловолди дастури билан танишар эканмиз, ғояларнинг аниқ кўрсатилганлиги, мақсадларга эришишнинг муайян механизмлари акс этганлиги билан ажралиб туришини кўрдик, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Нозима Акбарова. – Адолатли жамият ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнида аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойларидаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳам бугунги куннинг энг долзарб масалаларидандир.  

Бошқа сўзга чиққанлар ҳам Президентликка номзод Робахон Махмудованинг Сайловолди дастури улуғвор мақсадлар жамланмаси эканлигини эътироф этиш баробарида, йиғилганларни кутилаётган муҳим сиёсий тадбирда Робахон Махмудовага овоз беришга чақирдилар.

Tegishli xabarlar

ЭТНИ ТИРНОҚДАН АЖРАТИБ БЎЛМАЙДИ

admin

Диққат: янги рукн Юз билан юзлашганлар Уч асрга юзлашиб яшаётган онахон

admin

Боболаримизнинг илмий мероси — қардош халқни ҳам баҳраманд этмоқда

admin