ADOLAT 24

Президентликка номзоднинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда

Хоразм вилояти. Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалида Президентликка номзод Робахон Махмудованинг хоразмлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Тадбирни дастлаб, номзоднинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили – Ўзбекис­тон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, Хоразм Маъмун академия­­си профессори Икром Абдуллаев кириш сўзи билан очиб бериб, номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди. Номзод ўз Сайловолди дас­турида давлат ва жамият тараққиётига, фуқаролар фаровонлигига дахлдор изчил таклифлар илгари сурилаётганлиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг Робахон Махмудова Сайлов­олди дастурида илгари сурилаётган устувор йўналишлар хусусида сўз юритди.

Таъкидланганидек, халқимиз маъқуллаши билан янгиланган Конститу­циямизда илк бор Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий давлатдир, деган қоида мустаҳкамлаб қўйил­ди. Бунинг яққол тасдиғи сифатида Бош қонунимизда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар 3,5 баробарга ошди. Бу эса барча соҳаларда қонун устуворлигини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши лозимлигини англатади. Негаки, қонун устувор бўлган жамиятда тинчлик ва осойишталик ҳукм суради, тараққиётнинг барқарор ва бардавомлиги таъминланади, халқнинг давлат сиёсатига ва келажакка бўлган ишончи ортади, фуқароларнинг Ватан тақдирига дахлдорлик туйғуси юксалади.

Ўз маърузаси давомида Президентликка номзод ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишига оид мақсадларига алоҳида тўхталди.

– “Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва бу йўналишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича дас­турни ишлаб чиқиш лозим, деб ҳисоблаймиз. Давлатнинг иқтисодий фаолияти натижасида юзага келган даромадни адолатли тақсимлашни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш бирламчи вазифамиздир.

Биз ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий бир хил ўсишни таъминлаш, туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш тарафдоримиз, – дея таъкидлади Робахон Махмудова.

Шунингдек, номзод ўз маърузасида “Қонун устуворлиги — адолатли жамият қуришнинг муҳим шарти!» тамойилини жамиятнинг ҳар бир аъзоси, айниқса, мансабдор шахслар фаолиятининг муҳим қоидасига айлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусияти эканига алоҳида тўхталиб ўтди. 

Шу билан бирга, номзод Сайловолди дас­турида ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ижтимоий йўналтирилган иқтисодий дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш, ушбу дастурларни назорат қилиш тизимига янгича ёндашиш, инновацион ривожланиш ва инновацион иқтисодиёт, самарали иқтисодий сиёсат воситаларидан оқилона фойдаланиш каби долзарб масалалар белгиланганлиги хоразмлик сайловчиларнинг эътиборини тортди.

– Номзодимизнинг Сайловолди дас­турида мамлакатимизда ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш борасида партиямизнинг бош мақсади бўлган қонун устуворлиги, адолат ғоялари ўз аксини топган, – деди «Адолат» СДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева. – Хусусан, дас­турда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини, унинг қадр-қимматини янада самарали таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилишини назарда тутувчи мақсадлар белгиланган. 

– Ўзбекистон Республикаси Прези­дент­лигига номзод Робахон Махмудованинг Сайловолди дастури мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича устувор ғояларни ўзида қамраб олганлиги билан ҳаммамизнинг эътиборимизни тортди, – деди Тошкент тиббиёт академияси Хоразм филиали ўқитувчиси Умида Палвонова. – Жумладан, номзод дастурида аёлларга нисбатан оилавий зўравонликка қарши қабул қилинган қонунларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, бу борада давлат дастурларини ҳамда стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ғоялар кўпчиликка маъқул бўлди. 

Тадбирда сўз олган маърузачилар номзоднинг дастури, унда илгари сурилаётган ғоя ва мақсадларни қўллаб-қувватлаш баробарида, йиғилганларни кутилаётган муҳим сиё­сий тадбир — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Робахон Махмудовага овоз беришга чақиришди.

Tegishli xabarlar

ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” БОҒИНИНГ ОЧИЛИШИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ ИШТИРОКЧИЛАРИГА

admin

Бизнинг ҳаётимиз келажакка кўприк

admin

Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунларнинг мазмун-моҳияти ўрганилмоқда

admin