ADOLAT 24

Президентликка номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан илк учрашуви бўлиб ўтди

Сайловлар – демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг асоси. Ушбу муҳим сиёсий жараёнларга ёндашув қанчалик масъулиятли бўлса, жамият ҳаёти ва унинг келажаги учун ташланган ҳар бир қадам шунчалик муваффақиятли бўлади. 

Айни вақтда мамлакатимиз ҳам ана шундай ўта муҳим сиёсий жараён арафасида турибди. Сиёсий партиялардан Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар жойларда сайловчилар билан юзлашиб, келажакда халқ ва давлат манфаати йўлида амалга оширишни мақсад қилаётган ғоя ва мақсадлари акс этган Сайловолди дастурлари билан таништиришмоқда. Токи, сайловчи ранг-баранг ва кенг танлов орасида ўзи учун энг муносибига овоз берсин.

Бугун “Адолат” социал-демократик партияси томонидан Президентликка номзод сифатида кўрсатилган Робахон Махмудованинг сайловчилар билан илк учрашуви бўлиб ўтди. Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, олий ўқув юртининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси М.Дадаходжаева кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида йиғилганларни юртимизда кечаётган ўта муҳим сиё­сий жараёнлар билан қизғин муборакбод этиб, ушбу сайловолди тадбирларининг келгусида юртимиз равнақи ва фуқароларимиз фаровонлигини таъминлашдаги аҳамиятига атрофлича тўхталди.

Шунингдек, тадбир давомида Президентликка номзод Робахон Махмудованинг ишонч­ли вакили И.Қудратов томонидан йиғилганларга номзод ҳақида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг номзод сайловчиларни халқимиз орзу-истакларига муштарак ғоя ва мақсадлари акс этган Сайловолди дастури билан таништирди.

Шунингдек, учрашув давомида номзоднинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Собир Турсунов, халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати, Шайхонтоҳур туманидаги 192-умумий ўрта таълим мактаби директори Дилдора Исломова ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, “Сиҳатгоҳ” санаторияси бош шифокори Тош­пўлат Матибаевлар сўз олиб, Президентликка номзод Робахон Махмудованинг Сайловолди дастури халқчил, юртпарвар ғоя ва мақсадлар жамланмаси эканлигини эътироф этиш баробарида, йиғилганларни кутилаётган муҳим сиё­сий, тарихий тадбирда Робахон Махмудовага овоз беришга чақиришди.

Конструктив руҳда, қизғин савол-жавобларга бой бўлган учрашув сўнггида тадбир иштирокчилари юрт равнақи, фуқаролар фаровонлигини таъминловчи муҳим сиёсий тадбирларда фаол иштирок этиш­ларини билдиришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

ОҚ ЙЎЛ! ЁҚИМЛИ ИШТАҲА! САЛОМАТ БЎЛИНГ!

admin

Муҳим шартнома ратификация қилинди

admin

Айрим ҳудудларда ҳали ҳам ишлар номигагина ташкил этилиб, кўзбўямачилик давом этаётгани тўғрисида маълумотлар етарли — Президент

admin