ADOLAT 24

Махмудова Робахон Анваровнанинг   ТАРЖИМАИ ҲОЛИ

Махмудова Робахон Анваровна 1958 йил 9 ноябрда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида зиёлилар оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1983 йилда Тошкент давлат университетининг “Ҳуқуқшунослик” факультетини тамомлаган.  

Меҳнат фаолиятини 1976 йилдан Фарғона вилоят судининг котиби вазифасида бошлаб, 1979-1983 йилларда Фарғона шаҳар 1-сонли Давлат нотариал идорасининг нотариуси, 1983-1987 йилларда Фарғона вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 1987-1990 йилларда Фарғона вилоят партия қўмитасининг йўриқчиси, 1990-1999 йилларда Фарғона вилоят Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1999-2001 йилларда Фарғона вилоят судининг судьяси, 2001-2004 йилларда Фарғона шаҳар судининг раиси, 2004-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси, 2008-2013 йилларда Фарғона вилоят судининг раиси, 2013-2017 йилларда Фарғона юридик коллежининг ўқитувчиси вазифаларида ишлаган.

2017-2020 йилларда Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири, 2020 йил январь ойидан Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимларида фаолият олиб борган.

2020 йил 13 июлдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Рес­публикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Р.А.Махмудова фаолияти давомида мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш, суд тизимини ислоҳ этиш, судлар мустақиллигини таъминлашга оид ислоҳотлар ташаббускори ва ижрочиси ҳисобланади. Шунингдек, жиноий жазоларни енгиллаштириш, жазо тайинлашда адолатни таъминлашга оид бир қатор Олий суд Пленуми қарорлари муаллифи.

Шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бу борада қонунчиликни такомиллаштириш, маъмурий судларни ривожлантириш ва суд корпусини малакали мутахассислар билан тўлдириш бўйича салмоқли ишларни амалга оширган.

Р.А.Махмудованинг бугунги кунгача 140 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалари чоп этилган. Шунинг­дек, у судьялар учун 10 га яқин услубий қўлланмалар муаллифи ҳисобланади.

2020 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. Биринчи малака даражали судья, жиноят ва маъмурий ҳуқуқ бўйича таж­рибали мутахассисдир.

Р.А.Махмудова оилали, икки нафар фарзанди бор.

Tegishli xabarlar

ХАТО ҚИЛИШИНГНИ КУТАРЛАР

admin

БОШЛАБ ОЛСАК БАС… (“Бу тил – кўп минг йиллик улкан адабиётнинг тили” “Adolat” газетаси, 22 декабрь, 2022 йил)

admin

Гулираъно Маъсудова: “Ёнма-ён туриб ҳам соғинардик”

admin