ADOLAT 24

Қашқадарёда муҳим сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Дарҳақиқат, сайловлар – демократия кўзгуси. Бу муҳим сиёсий тадбир ҳар бир фуқаро ўзининг сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариши учун имкониятдир. Ушбу сиёсий ҳуқуқ Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси ва Сайлов кодексида ҳам ўз ифодасини топган. 

Аслида сайлов – фуқароларнинг сайлов компания­сида иштирок этиш йўли билан сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириш шакли ҳисобланади. Демократик сайловларнинг асосий принциплари умумий, тенг, тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш шаклида амалга оширилади. Янги Конституциямизнинг 106-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади. 

Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловларга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Ташкил этилган округлар, сайлов участкалари партия ташкилотларимиз томонидан сайловга оид меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, кўргазмали тарғибот материаллари билан жиҳозланаяпти. Партиямизнинг 50 мингдан ошиқ аъзолари имзо йиғиш жараёнларида фаол иштирок этдилар. Шунинг­дек, партия ташкилотларимиз томонидан ҳар бир сайлов участкасига кузатувчи тайинлаш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, сайловда бевосита иштирок этадиган барча партия фаоллари сиёсий ўқувларга жалб этилиб, тайёргарликдан ўтказилмоқда. Шунингдек, жойларда сайлов жараёни билан боғлиқ мутахассисларни жалб этган ҳолда семинарлар, давра суҳбатлари уюштирилаяпти. Шу кеча-кундузда вилоят партия ташкилотлари томонидан имзо йиғиш жараёни муваффақиятли якунланиш арафасида. 

Умуман олганда, партиянинг вилоят, 2 та шаҳар ва 14 та туман кенгашларида сайловга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўраяпмиз. 50 минг нафар аъзоларимиз, 400 га яқин БПТ лар ва 60 нафарга яқин маҳаллий Кенгаш депутатларимиз билан бўлажак сайловни намунали ўтказамиз. Бунинг учун ҳозирдан жипслашган ҳолда пухта ҳозирлик кўраяпмиз. 

Руиддин Раупов, 

Қашқадарё вилоят кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

“Адолат” партиясининг ХII Пленуми бўлиб ўтди

admin

Ўзбекистон Туркий инвестиция жамғармасига аъзо бўлмоқда

admin

Таҳририятга мактуб: Халқ манфаати устун бўлиши керак…

admin