ADOLAT 24

Наманганда муҳим сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Жорий йилнинг 30 апрелида бўлиб ўтган Умумхалқ референдуми мамлакатимизда тараққиётнинг янги босқичига йўл очиб берди. 9 июлда ўтказиладиган муддатидан илгари Президент сайловлари бу борадаги дастлабки қадамлардан бири бўлди. Партиямизнинг сайловда қатнашишга қарор қилган пленумида мен ҳам иштирок этдим. 

Сайлов муносабати билан биз ҳам вилоят кенгаши фаолларини тўпладик. Йиғилишда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг пленуми тафсилотлари ҳақида ахборот бердим. Партия фаолларини Президентликка кўрсатиладиган номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирдим. Ҳаммамизнинг фикримиз бир жойдан чиқди: ушбу муҳим сиёсий тадбирда фал қатнашишимиз ҳамда аҳоли орасида партиямизнинг ғоя ва дастурларини кенг тарғиб қилишимиз зарур. 

Кенгашимизда Президент сайловига тиайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили бўлиш учун тавсия этиладиган сафдош­ларимиз рўйхати кўриб чиқилди. Ҳудудий сайловолди штаби тузилиб, унинг таркиби шакллантирилди. Айни вақтда шаҳар ва туманларда ҳам худди шундай маҳаллий штаблар фаолият бошлади. Улар қошида тарғибот-ташвиқот гуруҳлари иш олиб бормоқда.

Сайловолди кампаниясига пухта тайёргарлик билан киришганимиз яхши самара бермоқда. Бунга имзо йиғиш қисқа муддатларда ва уюшқоқлик билан якунланганлиги мисол бўла олади. Бу борада Поп, Чуст, Янгиқўрғон ва Давлатобод туман кенгашлари ибрат кўрсатдилар. Улар кўчма имзо йиғиш пунктлари ташкил этдилар. Натижада белгиланган вазифани тез ва соз бажаришга эришдик.

Тадбирлар режасига мувофиқ бошқа ишлар ҳам давом этмоқда. Куни кеча шаҳар ва туманлар партия ташкилотларининг конференциялари якунланди. Вилоят конференциясини юқори савияда ўтказиш учун ҳамма нарса шай. Фаолларимиз шу кунларда яна бир муҳим иш билан шуғулланмоқдалар. У ҳам бўлса сайловда қатнашадиган кузатувчилар ва ваколатли вакилларни шакллантириш. Уларни ўқитиш ва тайёрлаш учун жойларда амалий ҳамда ўқув семинарлари ташкил этишни мўлжаллаганмиз. Бу масалада ҳам ҳозирлик бошлаб юборилган.

Янгиланган Конституцияга биноан ўтказиладиган муддатидан илгариги Президент сайлови демократиянинг ёрқин тантанасига айланиши лозим. Бу эзгу ишга наманганлик “адолат”чилар ҳам муносиб ҳисса қўшишга аҳд этганлар.

Исроилжон ЖЎРАЕВ, 

Наманган вилоят кенгаши раиси

Tegishli xabarlar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ ҲАМДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

admin

САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

admin

Чорвачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлиги таъминланади

admin