ADOLAT 24

Қорақалпоғистонда муҳим сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Жорий йилда мамлакатимиз ҳаётида муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларга гувоҳ бўлиб ва уларнинг иштирокчисига айланаётганимиздан мамнунмиз. Барчамизга яхши маълумки, халқимиз яқиндагина янгиланган Конституциямизни қабул қилиш учун ўтказилган Умумхалқ референдумида иштирок этиб, ўз эрк-иқрорини ифода этди.

Айни кунларда эса мамлакатимизда 9 июль санасида муддатидан олдин бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан партия­миз ҳудудий, шаҳар ва туман Кенгашларида календарь-режа асосида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Марказий сайлов комиссия­си томонидан партиямизнинг сайловда иштирок этишига рухсат берилгани муносабати билан партия­миздан Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентлигига кўрсатиладиган номзодни қўллаб-қувватлашга доир сайловчиларнинг имзоларини тўп­лаш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилди.

Партиямиз БПТлари ташкил топган корхона-ташкилотларда, аҳоли гавжум жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Олий таълим муассасаларида тарғибот пунктлари ташкил этилиб, партиянинг барча даражадаги ходимлари ва фаоллари жалб қилинди.

Имзо тўплаш жараёни билан боғлиқ тадбирлар яна бир бор партиямиз ғояларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш имконини яратди.

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг 2023 йил 12 май куни бўлиб ўтган XI Пленуми қарори асосида Нукус шаҳри ва барча туман Кенгашларида конференциялар ўтказилди.

Партиямиз Қорақалпоғис­тон Рес­публикаси Кенгашининг 25 май куни ўтказилган X Конференция­сида партиямизнинг XI Қурултойига делегатлар сайлаш бўйича масала муҳокама этилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда “Адолат” СДП Қорақалпоғис­тон Рес­публикаси Кенгаши таркибида 40 мингдан ортиқ маслакдошларни ўз сафларига бириктирган 418 та бош­ланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. 

Ушбу БПТларда партиявий лойиҳаларни муносиб даражада ижро этаётган, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларга мақбул ечим топишда фаоллик кўрсатаётган ҳамда партия ғоя ва мафкураларини жойларда тарғиб қилаётган аъзолар кўпчиликни ташкил қилади. 

Шу боис ҳудудий конференция­да партиянинг навбатдаги Қурултойига делегат сайлаш масаласи кенг муҳокама этилди.

Натижада “Адолат” СДП нинг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилишда, партия ташкилотлари ўтказадиган тадбирларда иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдиришда фаол бўлган партия аъзолари ва фаолларидан 13 нафари делегат этиб сайланди. 

Мамлакатимизда халқаро андозаларга мос тарзда, адолатли ташкил этилаётган сайлов билан боғлиқ барча тадбирларда миллий қонунчилигимиз талаблари асосида иштирок этиш партиямиз Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаолларининг муҳим вазифасига айланган. 

Нурлибой Қайпбергенов,

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси                               

Tegishli xabarlar

ФИЛЬМ “ҚИЛ УСТИДА”ми Ёки РЕКЛАМА?

admin

Қани бизнинг Қаҳрамонлар?

admin

ДАСТУРЛАР ИЖРОСИНИ МАҲАЛЛАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИШ ВАЗИФА ҚИЛИБ ҚЎЙИЛДИ

admin