ADOLAT 24

Муҳтож оилаларга ижтимоий ёрдам берилди

Партиянинг омма орасидаги ҳурмати, обрў-эътибори депутатлик корпусларининг фаолияти билан чамбарчас боғлиқ эканини яхши анг­лаган ҳолда халқ депутатлари Когон туман кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари самарали фаолият олиб бормоқда. Жумладан, депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз”, “Бир ойда бир иш ўрни”, “Биз коррупцияга қаршимиз”, “Саховат – беназир қад­рият” каби кўплаб лойиҳалари доирасида жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечимини топишга эътибор қаратилмоқда.

Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ҳамда партия лойиҳалари доирасида олиб борилган ўрганишлар давомида партия электорати бўлган таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги мавжуд муаммолар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларига еттита, доимий комиссиялар йиғилишлари муҳокамасига 31 та масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди ва ижроси юзасидан депутатлик назорати олиб борилди. Шунингдек, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга 90 та депутатлик сўровлари чиқарилиб, уларнинг ижроси ҳам назоратга олинди.

Депутатлик гуруҳи раҳбари Дилдора Муродова томонидан Когон туман 1-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бош­ланади” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёшларни таълим-тарбияли ва юксак маданиятли бўлиб вояга етишишларида кўмаклашишдир. Депутат ташаббуси билан партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар куни” лойиҳаси доирасида тумандаги “Баҳоуддин Нақшбанд” ва “Чолоки” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар иштирокида сиёсий ўқув йўлга қўйилди. Шунингдек, Когон туман Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги “Жалойир” ҳамда “Эшматлар” қиш­лоқларида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг худуддан ўтувчи йўлни таъмирлаш масаласида қилган мурожаати депутатнинг саъй-ҳаракати билан ижобий ҳал этилди.

Депутат Худоёр Собиров томонидан партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида бир қатор беминнат ҳомийлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, “Ўзбекистон” МФЙ худудида яшовчи шароити оғир Нигора Остонованинг янги уйига эшик-деразалар ўрнатиб берилди. Шунингдек, депутат ташаббуси билан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида тумандаги “Ўзбекистон” МФЙ худудида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Бунда МФЙ ҳудудида жойлашган 23-сон қиш­лоқ оилавий поликлиникаси шифокорлари маҳалладаги хонадонларга бориб, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Депутат Васила Қодирова ҳомийлигида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови ғолиблари учун Бухоро шаҳрига саёҳат ташкил этилди. “Сараён” кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Раҳмон Жўраевнинг ногиронлик аравачасини олиш масаласида қилган мурожаати депутат кўмаги билан ижобий ҳал этилди. 

Депутат Шеҳроз Норовнинг кўмаги билан “Мустақиллик” МФЙ Нав­рўз кўчасида истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз Нилуфар Бўронова, Маржона Ҳаётова, Жавоҳир Худоёровга “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида асбоб-ускуна олиб берилиб, уларнинг иш билан бандлиги таъминланди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан Амин Акбаровга олий таълим муассасасининг контракт пули тўлаб берилди. 

Бир сўз билан айтганда, Когон туманидаги депутатлик гуруҳимиз аъзо­лари халқ манфаати йўлида, партиямизнинг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда астойдил меҳнат қилмоқдалар. 

Бухоро вилояти кенгаши матбуот хизмати

Tegishli xabarlar

Тарихга ошно адиб

admin

Олималарнинг экспертлар гуруҳи кенгаядиган бўлди

admin

Транспорт вазирлиги диққатига! Пойтахтда жамоат транспорти билан боғлиқ муаммоларга қачон ечим топилади?

admin