ADOLAT 24

Ибрат

Бир эр хотинининг олдига кирса, у йиғлаётган экан. Йиғи сабабини сўраганида, хотин:
– Рўмолсиз турганимда дарахт устидаги қуш кўриб қолди. Бу Аллоҳга нисбатан гуноҳ содир қилиш, – деди.
Эри хотинидаги иффатдан ва Аллоҳдан қўрқишидан шод бўлди ва эртасига болта олиб келиб, дарахтни кесиб ташлади.
Эр бир ҳафтадан кейин уйига ишдан барвақт қайтса, хотини бегона эркак қўйнида ётган эди.
Эркак ҳеч нарсага эътибор бермасдан, барча нарсаларни йиғиштирди-да, шаҳарни тарк қилди. Йўл юриб, узоқ бир шаҳарга етиб келди.
Қараса, одамлар подшоҳ қасри олдида тўпланиб туришган экан. Эркак улардан тўпланишгани сабабини сўради. Одамлар:
– Подшоҳнинг хазинаси ўғирланди, – деб айтишди.
Шу аснода эркак оёқлари учида эҳтиёт бўлиб юриб кетаётган қарияни кўриб қолди.
– Бу ким? – деб сўради у.
Одамлар:
– Чумолиларни босиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан хавфсираб, оёқлари учида юрадиган қария, – дейишди.
Шунда эркак:
– Аллоҳга қасам, бу қария ўғридир. Сизлар мени подшоҳга олиб боринглар, – деди.
Подшоҳга олиб боришгач, эркак унга:
– Хазинангизни ўмарган аниқ шу қариядир. Агар айтганим тўғри чиқмаса, калламни танамдан жудо қилаверинг, – деди.
Шундан кейин аскарлар қарияни олиб келишди.
Текширувлар оқибатида қария ўғри эканини тан олди.
Подшоҳ эркакдан:
– Бу қариянинг ўғри эканини қаердан билдинг? – деб сўради.
Шунда эркак:
– Эҳтиёткорлик ва фазилатли сўзлар ҳаддан ошиб кетса, билингки, унинг ортида қандайдир жиноят яширинган бўлади, – деб жавоб берди.

Tegishli xabarlar

ҲАЙРАТ ва ҲАВАС

admin

ҚУЙИ ТАШКИЛОТ МУСТАҲКАМ ТАЯНЧ БЎЛСА, ПАРТИЯНИНГ НУФУЗИ ОРТИБ БОРАВEРАДИ

admin

Бор меҳримиз сенга, болажон!

admin